Конституцияда инсон қадри янада улуғланмоқда

05.07.2022 12:07:18

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Инна Коржикова ва Навоий вилояти мактабгача таълим бошқармасида мактабгача таълим мудиралари иштирокида “Конституция- менинг келажагим” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамасига қўйилганлиги, унда барча ўз таклифлари, фикр-мулоҳазалари билан иштирок этиши учун зарур барча шароитлар яратилганлигини таъкидлади.

навоий2_4

Учрашувда қайд этилганидек, бош қомусимизда инсоннинг давлат органлари билан ўзаро муносабатларида қонунчиликда юзага келадиган, бартараф этиб бўлмайдиган барча қарама-қаршилик ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин қилиниши том маънода халқ конституциясини қабул қилинишидаги муҳим қадам эканлиги урғуланди. Шунингдек, конституциявий қонун лойиҳасининг яна бир муҳим жиҳати юртимиз ёшлари учун энг муҳим нормалардан бири “Давлат истеъдодли ёшларнинг моддий аҳволидан қатъий назар, таълимни давом эттиришини кафолатлайди” – деган жумланинг киритилиши давлатнинг ёшларга қаратилаётган эътиборнинг ёрқин намунаси эканлиги эътироф этилди.

Шунингдек, тадбир давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга депутат Инна Коржикова томонидан батафсил жавоб берилди.

-         Охирги вақтда конституциядаги ўзгаришларга бағишланган тадбирлар учрашувлар кўплаб ташкил этилмоқда, ОАВда кенг ёритилмоқда. Бироқ, бугун ҳақиқий қонун ижодкорлари билан бўлган учрашувда менда асосий қонундаги ўзгаришлардан Янги Ўзбекистонда инсон қадри нақадар улуғланганлигини чуқур ҳис этдим, - дейди  мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Ўткир Тиллаев.

Депутатнинг навоийлик сайловчилар билан учрашувлари давом этмоқда.

 

 “Адолат” СДП Навоий вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+