Конституцияни мустаҳкамлаш халқ фаровонлигининг гарови

07.07.2022 11:07:40

Шу кунларда   Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан жойларда кенг қамровли тарғибот –ташвиқот ишлари олиб бориляпти. Бу муҳим  сиёсий жараёнларда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фаоллари ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Фракцияси аъзолари ҳам  фаол иштирок этяптилар. Халқ билан шундай учрашувлардан бири партиянинг Муборак туман Кенгаши ташаббуси билан туман Ёшлар агентлиги биносида ўтказилди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати Махфурат Хушвақтова сўзга чиқиб, Янги Ўзбекистонни ижтимоий давлат сифатида тараққий этиши учун Конституцияга киритилаётган ўзгаришлар хусусида фикр мулоҳаза юритди.

қашқадарё1

-Бугун давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини тубдан ислоҳ этиш, фуқаролик жамиятини ривожлантириш, оммавий ахборот воситаларининг ролини ошириш, аҳоли турмуш шароитини яхшилаш ҳамда мавжуд муаммоларни ҳал этишга хизмат қилувчи янги қонунларни ишлаб чиқиш ва амалдагиларга замон талабларига мос равишда қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш борасида тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда,- деди депутат Махфурат Хушвақтова.- Мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқларини трансформация қилиш ва тадбиркорликни жадал ривожлантириш, амалдаги Конституцияни давр талаблари даражасига олиб чиқиш, яъни уни тегишли боблар ва моддаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни даврнинг ўзи тақозо этмоқда.

қашқадарё3

Учрашувда депутат ва партиямиз фаоли, сенатор Абдураҳим Иркаев, Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Толибжон Мадумаров ва бошқалар томонидан Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилаётгани хусусида кенгроқ тушунча берилиб, қонун лойиҳаси ўқиб эшиттирилди. Тушган саволларга жавоб қайтарилди. 

қашқадарё4

Тадбир давомида иштирокчилар томонидан билдирилган барча  таклиф ва мулоҳазалар умумлаштирилиб, Конституциявий комиссияга тақдим этишга келишиб олинди.

Худди шундай учрашув Миришкор тумани ҳокимлиги мажлислар залида ҳам бўлиб ўтди.

 “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати.

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+