Конституциявий лойиҳа мухокамаси Янгиҳаёт туманида ўтказилди

01.07.2022 15:07:25

Янгиҳаёт туманида 2022 йил 26 июнь куни туман маҳалла фуқаролар йиғини раислари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари ва маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари ҳамда маҳалла фаоллари иштирокида “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси бўлиб ўтди.

мех2

Ушбу йиғилишда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг депутати Агзамова Гулрух Анваровна ва халқ депутатлари Янгиҳаёт туман депутати Х.Дадабаев қатнашиб, Конституциявий қонун лойиҳаси билан таништириб, амалдаги Конституциямизнинг 60 дан ортиқ моддаларига 200 дан ортиқ тузатишлар киритилаётганлиги, Конституциянинг ўзгартишлари эса “инсон-жамият-давлат” принципига асосланган бўлиб, миллий конституциявий ўзликни акс эттирадиган ва амалдаги Конституциямизнинг барча бўлимларига туб ўзгартишлар, инсон ҳамда фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлайдиган нормаларига тўхталиб, тайёрланган слайдлар орқали иштирокчилар ҳукмига маълумотларни ҳавола қилишди.

Тадбир давомида иштирокчиларни қизитирган саволлари, фикр ва мулоҳазалари тингланди ҳамда билдирилган таклифлар муҳокама этилди.

 

Шохруҳ ШОМУРОДОВ,

ОМҚП депутати ёрдамчиси

 

 

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+