Мамлакат тақдири – менинг тақдирим

20.07.2022 09:07:35

“Адолат”  СДП Хатирчи туман Кенгаши томонидан “Бинокор” МФЙда  “Менинг Конституциям - менинг келажагим” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти, умумхалқ муҳокамасида конституциявий ислоҳотлар даврида қонунчиликда кутилаётган ўзгаришлар тўғрисида ҳамда шу кунга қадар муҳокамаларда илгари сурилган муҳим таклифлар хусусида сўз борди.

Унда  партиянинг туман Кенгаши раиси Музаффар Муҳаммадиев томонидан айни вақтда мамлакатимизда олиб борилаётган конституциявий ислоҳотлардан кўзланган мақсад ва вазифалар ҳамда “Адолат” СДПнинг дастурий ғоя ва ташаббусларининг бош қомусимиздаги қанчалик ўз ифодасини топганлиги тўғрисида маълумот берди.

Муҳокамалар сўнгида маҳалла раиси ва фаолларининг таклиф ва фикр мулоҳазалари тингланди.

 

“Адолат” СДП Навоий вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+