“Муаммо билан юзма-юз”

20.12.2023 14:12:17

“Адолат” СДП Қоровулбозор туман Кенгаши раиси, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Нурали Эшмуродов томонидан партиянинг “Муаммо билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида туманда жойлашган 3-умумтаълим мактаби фаолияти ўрганилди.
Депутат ўрганишлари жараёнида мактабдаги дарс жараёнларининг сифат даражасини, кадрлар салоҳиятини, мактаб ҳамширасининг фаолияти ва дори-дармонлар билан тўлиқ таъминланганлик ҳолатини ҳамда мактаб ошхонасининг фаолиятини тўлиқ кўздан кечирди. Шу билан биргаликда депутат масъуллар билан биргаликда қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ҳамда яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

Депутат Н.Эшмуродов дарс жараёнларида қатнашиб, дарсларнинг давлат таълим стандарти талаблари асосида замонавий АКТ дан фойдаланган ҳолда ўтилаётганлиги ва ўқувчиларнинг замон талаблари асосида билим олаётганликларига, мактаб тиббиёт хонасининг дори-дармонлар билан тўлиқ таъминланганлигига, шунингдек, мактаб ошхонасининг тозалиги ва санитария қоидаларига риоя қилинганлиги ҳамда талаб даражасида эканлигига ўрганишлари давомида алоҳида эътибор қаратди.

Мактабда аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан депутат тегишли тавсия ва кўрсатмалар берди.

Моҳигул Раҳимқулова,
“Адолат” СДП
Бухоро вилоят Кенгаши
Матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+