Муаммолар - депутатлар эътиборида

19.07.2022 15:07:57

Ўзбекистон «Адолат» СДП Бухоро шаҳар Кенгаши раиси Ж.Жўраев, Халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгаши депутатлари О.Рафиева ва Г.Равшанова ҳамда Бухоро шаҳар Кенгаши депутати А.Собировлар партиянинг «Муаммо билан юзма-юз» лойиҳаси доирасида шаҳардаги «Тўқимачи» МФЙда яшовчи аҳоли билан очиқ мулоқот ўтказиб, уларни қийнаётган муаммолар ҳамда таклифларини ўргандилар.

Учрашув чоғида фуқаролар томонидан турли мазмундаги мурожаатлар айтилди. Жумладан, ҳудудда истиқомат қилувчи Зулхумор Шаропова иш билан бандлик масаласида депутатлардан амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Яна бир фуқаро Мавлуда Раҳмонова пластик жарроҳлик қилиш учун маблағи етмаётганлигини маълум қилиб, депутатлардан амалий ёрдам сўрайди. Ушбу маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи яна бир фуқаро Зилола Севинова 2009 йилда туғилган ўғли Фарҳод Абдумуқимовни қўли травматолог врач томонидан нотўғри операция қилинганини айтиб, қайта операция қилишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилади.

Депутатлар бевосита муаммоларни тинглар экан, ўзларининг бу борада таклиф ва тавсияларини билдирдилар, ҳамда уларнинг ечимлари хусусида ҳам тўхталдилар. Шу билан бирга депутатлар фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатларга ечим топиш мақсадида тегишли ташкилотлар билан биргаликда керакли вазифаларни белгилаб олдилар.

«Адолат» СДП Бухоро вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+