Мустаҳкам оила - жамият пойдевори

21.09.2022 17:09:55

«Адолат» СДП Кегейли тумани Кенгаши томонидан «Ўзбекистон келажагига менинг ҳиссам» шиори остида «Абат» овул фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаролар билан даврасида суҳбат ўтказилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик, ёшларнинг маънавий баркамол инсонлар бўлиб вояга етиши, ёш оилаларнинг оилавий муносабатлардаги томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириш ҳамда фарзанд тарбиясида ота-оналарнинг ўрни ҳақида алоҳида таъкидладилар.

қора_2

Зеро, ёшларни ҳаётга тўғри тайёрлаш ва оилавий ажримларнинг олдини олишда, ёшларни оила илмига ўргатишда ва ажрим ёқасидаги оилаларни тўғри йўлга бошлашда маҳалла фаоллари ва нуронийларнинг ўрни муҳим саналади.

Учрашув якунида иштирокчиларнинг фикр ва мулоҳазалари тингланиб, мана шундай тарғибот-ташвиқот ҳамда маслаҳат тадбирларини доимий ўтказиб бориш бўйича келишиб олинди.

Ахмет ҚАЙПОВ,

«Адолат» СДП Кегейли тумани Кенгаши раиси

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+