Нима сабабдан директор билан ўқитувчи муштлашди?

19.07.2022 16:07:10

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Нишон туманидаги 2-сонли касб-ҳунар мактабида директор ва   ўқитувчи бир-бирини  ўқувчилар кўз ўнгида  калтаклагани ҳақидаги хабар тарқалди.

Биз ушбу нохуш ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида депутатларимиз иштирокида ушбу илм масканида бўлдик, юз берган ҳолатни атрофлича ўргандик, маълум бўлишича, директорга ота-оналар томонидан дипломларни ўз вақтида берилмаётганлиги юзасидан жуда кўплаб мурожаатлар келиб тушганлиги, ўқитувчи ўз вақтида ўқувчиларнинг диплом олиш учун керак бўладиган меъёрий ҳужжатларини тақдим этмаганлиги туфайли келиб чиққанлиги маълум бўлди. Айни пайтда эса директор билан ўқитувчи  ўртасидаги ўзаро келишмовчиликларга барҳам берилди. Муаммо жойида ҳал этилди. Ўқитувчи  мактаб раҳбарига нисбатан ҳеч қандай даъвоси  йўқлигини маьлум қилди. Мазкур иш бўйича Нишон тумани ИИБ томонидан суриштирув ишлари давом этмоқда.

Ўқитувчилик – катта санъатдир. Бу санъатга педагог осонгина, ўз-ўзидан эриша олмайди. Шунинг учун, ўқитувчилик касбига, яъни соғлом авлод учун чинакам мураббий бўлишга ҳаваси, иштиёқи зўр, замон талабларини тез ва чуқур тушунадиган, ўзининг илмий, ижтимоий-сиёсий савиясини, педагогик маҳоратини изчиллик билан ошириб борувчи, мустақиллик ғояси ва мафкураси билан пухта қуроллантирилган, ҳақиқий ватанпарвар ва меҳнатсевар кишиларгина эриша оладилар. 

Дарҳақиқат, фикрлардан маълум бўладики, аслида идеал ўқитувчи бўлиш, уни шакллантириш осон иш эмас. Бунинг учун аввало эътиборни педагоглар тайёрловчи олий таълим муассасаларига қаратиш лозим. Шундагина биз хоҳлаётган ва жамият ривожига ўз ҳиссасини қўша оладиган келажак авлодлари етишиб чиқади. 

 “Адолат” СДП Нишон туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+