Сайловолди тарғибот давом этмоқда

27.11.2019 17:11:23

Тахиатош тумани “Обод макон” фуқаролар йиғини аҳолиси учун сиёсий ўқув ташкил қилинди. Унда партия Тахиатош тумани Кенгаши раиси О.Жалгасов маъруза қилди. Маърузада партиямизнинг асосий ғояси ҳисобланган ижтимоий адолатнинг ҳаётга изчил татбиқ этилишида қонун устиворлигини таъминлаш тобора принципиал аҳамиятга эга бўлиб бораётганлиги таъкидланди.

Ана шу мақсадларни руёбга чиқаришда партия авваламбор “кучли ва адолатли суд ҳокимияти бўлган жойда қонун ва адолат тамойиллари устувор”, деб билишини ва шу мақсадда суд ҳокимиятининг том маънода мустақиллигини, судлар томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг барқарорлигини, фаолиятининг очиқлиги ва холислигини таъминлаш, судьяларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш жараёнларини янада такомиллаштириш, одил судловнинг нуфузи ва судьяларнинг дахлсизлигини ошириш, энг муҳими, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш механизмини такомиллаштиришга қаратилган бир қатор чора-тадбирлар ҳам партия Сайловолди дастурида ўз аксини топганлиги маълум қилинди.

Партия бундан кейинги фаолиятида ҳам ушбу йўналиш бўйича ишларни давом эттиради ва ўз Сайловолди дастурида илгари суради. Зотан, кўп миллатли мамлакатимизда тинчлик ва барқарорликни, миллий манфаатлар устуворлигини таъминлаш энг олий вазифадир.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+