Ватанни сев, унга содиқ бўл

17.06.2022 17:06:37

Ватан-муқаддас! Унга муносиб фарзанд бўлиш ҳар биримизнинг бош мақсадимиз. Бунинг учун она Ватанни юракдан севиш, унинг ривожланишига муносиб ҳисса қўшиш зарур.

“Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган “Мен Ватанимни куйлайман!” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир айни шу мақсадга қаратилди. Унда сўз олган партия сафидаги ижодкор ёшлар она Ватан, истиқлол ва тинчлик хақида сўз юритдилар. Давлатимиз раҳбари бошчилигида бугунги кунда ёшларга бўлган эътибор ва ғамхўрликлар, бунга жавобан "Ёш адолатчилар"нинг турли соҳаларда катта  ютуқларга эришаётгани  эътироф этилди.

ан1

Дурдонабегим Зайнобиддинова, “Ёш адолатчи”,  Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳиби:

-Бугунги Ўзбекистон ёшлари чин маънода энг бахтли инсонлардир. Бундайин юртда яшашнинг ўзи бир бахт. Қаранг, биз учун ҳамма имкониятлар яратилган. Биргина вазифа бундан самарали фойдаланиш баробарида мустақил Ўзбекистонимизнинг ривожланишига муносиб ҳисса қўшиш. Янги Ўзбекистонни биз ёшлар қуришимиз куерак.

Ёш санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқларда ҳам мустақил Ўзбекистон, тинчлигимиз ва она Ватан мавзуси ўз ифодасини топди. Айниқса, давлатмиз мадҳияси иштирокчилар томонидан ижро этилганда уларнинг қалбида ватанпарварлик туйғуси жўш ураётгани ўз ифодасини топди.

 “Адолат” СДП Андижон вилоят  Кенгаши

Матбуот хизмати.       

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+