Ёшлар парламенти аъзоси конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан ўз таклифларини билдирди Атроф муҳит ва экологик муаммолар бўйича!!!

31.05.2022 09:05:12

 

Бугун глобал муаммога айланган экологик муаммоларни ихтиёрий эмас балки мажбурий тарзда бажарилиши шартлигини изоҳловчи сўзлар билан конституциямизга ўзгартириш киритиш муҳимдир.

Жумладан: Конституциянинг 100-моддаси "Ҳокимият органлари ихтиёрига" деган сўзларни "мажбуриятига" деган сўз билан алмаштириш ҳамда унинг ваколатларини таъсирчанлигини ошириш ҳамда ушбу 100-модданинг 6-бандида келтирилган "Атроф муҳитни муҳофаза қилиш" сўзини ўрнига "Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва асраб-авайлашни таъминлаш" жумласига айлантириш. Бу орқали маҳаллий ҳокимиятлар жисмоний шахсларга ва юридик шахсларга (корхона-ташкилот ва бошқа давлат органларига) атроф муҳитни авайлашни қатъий тартибда белгилаш акс ҳолда чора кўрилишини талаб қилиши мумкин. Бунда маҳаллий ҳокимиятнинг ваколати ҳам кенгаяди ва унга мажбурият юкланади. Бу ҳам табиатни асрашнинг муҳим масаласидир.

Конституция 50-модда "табиий муҳитга эҳтиёткорона" жумласи ўрнига "табиий муҳитни асраб-авайлашга ва унга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар" деган жумлаларни қўйиш мақсадга мувофиқ. Зеро биргина сўз унинг таъсирчанлигини ва ижро учун янада масъулиятни юклайди. "Эҳтиёткорона" ва "Мажбурдир" деган жумлаларни ўзаро боғлаш учун айнан "табиий муҳитни асраб-авайлашга ва унга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар" деган фикрлар ҳар томонлама мос келади.

Конституция 54-модда мазмунига кўра мулкдан фойдаланишда экологик талабларга риоя қилиш назарда тутилган. Ушбу моддага ҳам саноат корхоналари ва бошқа биноларни қуришда "Табиий экологик муҳитни яхлитлигича асраш ва уни сақлаб қолиш учун керак бўлса ушбу ҳудудда бунёд этиладиган ва кейинги 50-100-йилда унга зарар етказмайдиган аниқ ёки конкрет мажбурий талабни қўйиш мақсадга мувофиқдир" бу бўйича ҳуқуқшуносларнинг фикри муҳим, ўйлайманки ушбу моддада ҳам ўзгартириш мақсадга мувофиқдир.

Собирхонов Абдулбосит Тохирхон ўғли     

Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзоси, Келажак лидерлари клуби аъзоси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+