Бор меҳримиз сенга, болажон!

04.12.2023 10:12:04

“Адолат” социал-демократик партияси Бухоро вилояти Кенгаши томонидан “Бор меҳримиз сенга, болажон” шиори остида беғараз донорлик акцияси ўтказилди.

 –Болалар ҳақида гап кетганда уларнинг саломатлиги бирламчи масалалардан эканлигини унутмаслик лозим, –дейди “Адолат” СДП вилоят Кенгаши матбуот котиби Моҳигул Раҳимқулова. –Фавқулодда ҳолатлар содир бўлганида инсонлар, айниқса, жажжи болажонлар кўп қон йўқотиши  натижасида уларнинг  ҳаёти қил устида бўлиб қолади. Бундай пайтда уларга донорларнинг беминнат ёрдами керак бўлади. Партиямиз мана 5 йилдирки, “Бор меҳримиз сенга, болажон”! шиори остида бутун Республика бўйлаб беғараз донорлик акциясини бир йилда икки маротаба ўтказиб келмоқда. Бу йил ҳам анъанага содиқ қолган ҳолда мазкур акция давом эттирилди.

Тиббий ижтимоий кўмакка муҳтож болаларни қўллаб- қуватлаш, бемор ўғил қизларнинг соғайишига кўмаклашиш, шунингдек, жамиятда инсонпарварлик туйғусини шакллантиришга қаратилган хайрли акцияда партиянинг вилоят Кенгаши ходимлари, депутатлар, вилоят Миллий гвардияси, турли ташкилот ходимлари ҳамда кўнгиллилар бемор болалар ҳаётини сақлаш учун ўз ҳиссасини қўшди.

Мазкур акция доирасида шифокорлар томонидан акцияда кўнгилли тарзда иштирок этаётганларга қон топширишнинг фойдали хусусиятлари, тартиби ва талаблари, унинг турлари, касаликларнинг олдини олишдаги аҳамияти ҳақида тушунчалар берилди.  

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат),

ЎзА мухбирлари

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+