Президентликка номзод Баҳром Абдуҳалимов: “Маънавият бўлмаган жойда ҳеч қачон адолат бўлмайди”

01.10.2021 12:10:38

Президентликка номзод Баҳром Абдуҳалимов Хива шаҳридаги Нуриллабой саройига ташриф буюрди.

Нуруллабой саройи ўзининг ҳашамдорлиги, жозибаси, кўркамлиги ва мафтункорлиги билан бошқа саройлардан ажралиб туради. Номзод мажмуанинг Элчихона қисми, Кириш дарвозаси, Ёзги арзхона, Беш ҳовли мажмуаси ва Исфандиёрхон қабулхонасида бўлди. Мажмуада ташкил этилган Ҳудойберди Девонов ҳаёти ва ижодига бағишланган музей экспонатлари билан танишди.

– “Адолат” СДП Ўзбекистонда адолатли жамият ва адолатпарвар давлат барпо этиш жараёнлари, бунёдкор халқимиз ҳамжиҳатлигини мустаҳкамлаш, ёшларни она юртга садоқат руҳида тарбиялаш, уларда ташаббускорлик, фидойилик, ахлоқий фазилатларни шакллантириш, халқимиз, ёшларимизнинг руҳий дунёсини издан чиқаришга қаратилган турли бузғунчи кучлар, маънавий таҳдидлар, ахборот хуружларининг олдини олишда маънавий хавфсизликни таъминлашнинг қонуний асосларини яратишни ўзининг бош мақсади, деб билади. Маънавият бўлмаган жойда ҳеч қачон адолат бўлмайди, – деди Б.Абдуҳалимов.

 

Аҳмаджон ШОКИРОВ,

ЎзА мухбири

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+