«Адолат қабулхонаси»- халқнинг ишончли масканига айланмоқда

15.05.2024 14:05:36

Ўзбекистон «Адолат» СДП Риштон тумани Кенгашининг «Адолат» қабулхонасида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 60 дан ортиқ турли масалалар юзасидан фуқароларнинг мурожаатлари тингланди. 37 нафар фуқароларга турли муаммоларни ҳал этилиши юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилган бўлса, 10 нафардан ортиқ ёшлар бандлиги таъминланди. 16 нафар ёшларни касб-ҳунар ўрганишлари учун мутасадди идоралар билан ҳамкорлик ишлари ўрнатилди. Оилавий ажримларни олдини олиш, уй-жой билан боғлиқ муаммолар ҳам атрофлича ўрганиб чиқилди.

«Адолат қабулхонаси»га мурожаат қилган навбатдаги фуқаролар Диёра Аҳмаджонова Фарғона давлат университетининг психология йўналишини тамомлаган. Қўқон педагогика олийгоҳини тамомлаган Аббос Неъматов эса, математика фани ўқитувчиси. Ҳар икки фуқаро ҳам муносиб иш ўрнига эга бўлиш истагида.

«Адолат қабулхонаси»да Ўзбекистон «Адолат» СДП Риштон тумани Кенгаши раиси Юлдузхон Солижонова фуқароларнинг мурожаатларини туман Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими мутахассислари билан ўрганиб чиқилди ва ҳар икки педагогларни бандлигини таъминлаш чоралари белгиланди.

 

Гулчеҳра Аҳмедова,
«Адолат» СДП
Фарғона вилоят Кенгаши
Матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+