Ангорда «Конституция билимдони» аниқланди

22.11.2022 10:11:18

Адолат» социал-демократик партияси томонидан ҳар йили анъанавий тарзда «Ватан келажаги ёшлар қўлида» лойиҳаси доирасида «Конституция билимдони» кўрик-танлови ўтказиб келинади.

Ушбу тадбир ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий билимлари, онги ва маданиятини юксалтириш, уларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва амалдаги бошқа қонун ҳужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, ёшларда эркин фикрлаш қобилияти ва нутқ маданиятини ўстириш, уларнинг фаол фуқаролик позициясини янада мустаҳкамлаш, уларда Ватанга муҳаббат, келажакка ишонч руҳини шакллантириш, иқтидорли ёшларни аниқлаш ва рағбатлантириш ҳамда «Адолат» СДП дастурий мақсад ва вазифаларини тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилади.

Танловнинг Ангор туман босқичи ҳам ана шу вазифалардан келиб чиққан ҳолда ўтказилди. Тадбирга пухта тайёргарлик кўрилгани яхши самара берди. Туман марказидаги таълим масканларидан бири бўлмиш 3-умумий ўрта таълим мактабида қизғин тус олган баҳсларда тумандаги умумтаълим мактаблардан билимдон ёшлар иштирок этдилар.

Беллашувда 10 нафар қатнашчи ўзини таништириш, Конституцияга доир билимларини аниқлаш, эркин мавзу каби шартлар бўйича баҳс олиб бордилар.

Юсуф Ҳалимов, Халқ депутатлари Ангор туман Кенгаши депутати:

Ўзбекистон «Адолат» СДП бундай тадбирларнинг тез-тез ўтказилиши жамиятда ёшларнинг Конституция ва қонунларимизни янада чуқурроқ ўрганилишига муносиб рағбат бўлиб хизмат қилмоқда. Шу боисдан бу борадаги туркум танлов ва бошқа тадбирларни ҳамкорликда ташкил этилиши ўз самарасини албатта беради, деб ишонаман.

Мутлақ ғолибликни қўлга киритган 3-умумтаълим мактаби 11-синф ўқувчиси Моҳигул Қурбонназарова вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди.

Муҳаммади Темиров,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Ангор туман

“Ёш адолатчилар қаноти” Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+