Биз — спортчилар оиласимиз

15.05.2024 12:05:30

"Адолат" СДП Ғазғон шаҳар Кенгаши томонидан ҳамкорлигида 15 май – Халқаро оила кунига бағишлаб шаҳардаги 2-сон давлат мактабгача таълим ташкилотида ота оналар ва болалар иштирокида «Биз — спортчилар оиласимиз» мавзусида спорт мусобақаси бўлиб ўтди.

Тадбирдан кўзланган мақсад оилалар билан боғлиқ муаммоли масалаларга давлат ва жамоатчилик эътиборини қаратиш, оилаларда соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, оилалар аҳволига таъсир этувчи ижтимоий-иқтисодий ва демографик жараёнлар ҳақидаги билимларни чуқурлаштиришдан иборат.

Бинобарин, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1993 йил 20 сентябрдаги «Халқаро оила йили тўғрисида»ги резолюцияси қабул қилинган. Ушбу халқаро ҳужжатига мувофиқ 1994 йилдан бошлаб 15 май – Халқаро оила куни сифатида дунёнинг барча давлатларида нишонланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги "Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги ПҚ-3808 қарорига асосан 15 май Халқаро оила куни сифатида кенг нишонланиб келинади.

Партия ташаббуси билан ўтказилган спорт мусобақаси ҳам оилалардаги соғлом турмуш тарзи ва муҳитни қарор топтириши билан аҳамиятли бўлди. Тадбир сўнгида мусобақа ғолиблари партиянинг Ғазғон шаҳар Кенгаши томонидан қимматбаҳо ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

 

"Адолат" СДП
Навоий Вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+