Депутат – эл кўмакдоши

21.05.2024 14:05:46

«Адолат» СДП Сирдарё вилояти Ховос тумани Кенгаши томонидан «Ўзбекистон-2030 стратегияси», «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш» йили Давлат дастурида белгиланган устувор вазифалардан келиб чиқиб,унинг ижросини таъминлаш борасида сезиларли ишлар амалга оширилди. Жумладан, партиявий лойиҳалар юзасидан тарғибот йўналишида 43 та тадбирлар ўтказилиб, унда 870 нафардан ортиқ иштирокчилар қамраб олинди.

Ўз фаолияти давомида бор билими ва тажрибасини ишга солиб шу юрт, халқ фаровонлиги учун сафарбар этиб, меҳнати, олиб бораётган хайрли ва эзгу ишлари билан эл орасида қадр топаётган депутатларимиз кўпчиликни ташкил этади.

Ўзбекистон «Адолат» СДП Сирдарё вилояти Ховос туман Кенгаши депутатлик гуруҳида 9 нафар депутат фаолият олиб бормоқда.Халқ депутатлари Ховос тумани Кенгашида «Адолат» СДП партиясидан сайланган депутатларнинг ўз ўрни ва мутасадди ташкилотлар орасида ҳурматга эга бўлган билимли ва тажрибали депутатлардан таркиб топган.

Депутатлик гуруҳи депутатлари орасида маҳалла раислари ҳам мавжудлиги муаммоларни тизимли ҳал қилишда қўл келмоқда.Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳам ижобий ишлар олиб борилмоқда.

Тажрибали депутатларимиз томонидан жорий йилда мазкур ҳудудлардаги турли хил муаммоларни партиявий воситалар билан ҳал қилиш мақсадида мутасадди ташкилотларга 21 та депутатлик сўрови чиқарилди. Аҳоли ва юридик шахслар томонидан қилинган 51 та мурожаатларнинг аксарияти ижобий ечимини топди, вақт талаб қиладигани депутатлик назоратига олинди. Депутатлар кўмаги билан амалга оширилган ишлар салмоғини кўрган аҳоли ҳудуддаги ҳар бир муаммоли масалани ҳал қилишда халқ ноиби билан маслаҳатлашишни маъқул кўришмоқда.

Депутатларнинг ўзлари сайланган партия лойиҳалари доирасида вилоят ва туман Кенгаши билан ҳамкорлик йўлга қўйилган Хусусан партиямизнинг «Тозалик- соғлом ҳаёт мезони» лойиҳаси доирасида туман кенгаши депутатлари тегишли фаоллар билан биргаликда жойларда ободонлаштириш ишларини назорат қилиш, шу мақсадда «Энг тоза маҳалла», «Энг тоза кўча», «Энг тоза хонадон» кўрик танловларини намунали ўтказилишида бош-қош бўлишмоқда ,»Таълим сифати партия нигоҳида» лойиҳаси доирасида тумандаги 16 та мактаб ва 14 та мактабгача таълим муассасаларида ўрганишлар олиб борилиб,керакли тавсиялар берилди.“Адолат-хавфсиз дори-дармон учун» лойиҳаси бўйича тумандаги хусусий дорихоналардаги сотиладиган дори дармонлар, тиббий буюмлар сақланиши, нархлари ўрганиб чиқилди ва сессияга киритишга ҳужжатлар топширилди. Бундан ташқари,«Муаммо билан юзма-юз» доирасида аҳоли билан учрашиб уларни қийнаётган масалалар юзасидан депутатлик жорий йилнинг 4 ойи давомида 21 та депутатлик сўровлари чиқарилди

Аниқ маълумотлар сифатида ифодалайдиган бўлсак, «Бинокор» маҳалласидан сайланган депутат Б.Худойбердиевнинг кўмаклари асосида Бинокор МФЙ Эъзоз кўчасида яшовчи фуқаро Абдуллаева Раҳимага ҳомийлик томонидан ногиронлар аравачаси олиб берилди, ҳамда «Бинокор» МФЙ Ҳамроз кўчаси 12-уйда яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаро Ҳайдарова Комилага ногиронлиги бўлганлиги сабабли даволаниш учун бепул йўлланма олиб берилди.”Бинокор” МФЙ ҳудудида жойлашган ОШПга борувчи «Ҳамроз» кўчаси тунги чироқлар билан ёритилди

«Дўстлик» сайлов округидан сайланган депутат Қ.Абдураимовнинг ҳаракати билан Дўстлик маҳалласидаги яроқсиз ҳолга келиб қолган 6 та столбалар янгисига алмаштирилди «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида 150 та мевали ва манзаралари ниҳоллар ўтқазилди.Ўзбекистон Темир йўллари МЧЖдан олинган жавоб хати асосида Ховос тумани Дўстлик МФЙ Янги авлод кўчасига темир йўлдан ўтиш учун йўл қурилишига рухсат олинди ва режага қўйилди

«Гулбаҳор» сайлов округидан сайланган депутат Ш.Умматов «Гулбаҳор» маҳалласида жойлашган Қўнғирот кўчасидаги 150 метр тупроқ йўл шағаллаштирилди, «Саховат ва кўмак жамғармаси орқали 6 нафар кам таъминланган оилаларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатилди, 4 нафар ижтимоий муҳтож оилаларнинг фарзандлари суннат тўйи қилиб берилди, ажрим ёқасига келиб қолган бир нечта оилалар яраштирилди,

«Тинчлик» сайлов округидан сайланган туман депутати И.Ибрагимов томонидан 2024 йилнинг 4 ойи давомида қуйидаги ишлар амалга оширилди.

Ховос тумани Тинчлик маҳалласида жойлашган 13- сонли мактаб ўқувчилари учун 20 дона бадиий китоблар тақдим қилинди, Ховос тумани «Тинчлик» маҳалласи Ал-Бухорий кўчаси 42-уйда истиқомат қилувчи кам таъминланган фуқаро Саидова Баҳринисонинг уйини замонавий жиҳозланишида амалий ёрдам берилди ҳамда Рамазон ҳайити байрами муносабати билан Ховос туманининг Тинчлик, Дўстлик ва Карвонсарой маҳалларида яшовчи кам таъминланган муҳтож оилаларга қўй сўйилиб гўшт маҳсулоти тарқатилди. Вилоят Кенгаш депутати Ғ. Райимназаров ўз сайлов округида ҳар чоракда сайловчилар билан учрашув ўтказиб бориш давомида 10 та депутатлик сўрови чиқарилди.

«Яшил макон «умуммиллий лойиҳаси доирасида «Бунёдкор» маҳалласида «Адолат» боғи ташкил қилинди ва 100 тупга яқин мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.“Афросиёб” МФЙда 2 нафар беморга ногиронлик гуруҳига ўтказишда амалий ёрдам кўрсатилди.

«Ховособод» «Ўзбекистон 25 йиллиги МФЙ» Бўстон маҳаллаларида янги очилаётган оилавий мактабгача таълим ташкилотларининг тез ва соз фаолият бошлашида яқиндан амалий ёрдам берди. Партиявий лойиҳалар юзасидан корхона, ташкилот ва аҳолилар орасида 18 маротаба учрашув ва суҳбатлар ташкил этилиб аҳолини қийнаб келаётган масалалар атрофлича таҳлил этилиб уларни ҳал этиш юзасидан зарурий чора тадбирлар амалга оширилди.

«Обод маҳалла» лойиҳаси доирасида Карвонсарой маҳалласида яшовчи кам таъминланган 1 та хонадонга қурилиш моллари етказиб берилди хамда депутат Б.Нуриддинов билан ҳамкорликда «Карвансарой » МФЙ раиси И.Нарзуллаевлар маҳаллада яшовчи тўшакда ётиб қолган ва кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга наврўз байрами муносабати билан ўз байрам совғаларини ва озиқ овқат маҳсулотларини топширдилар.

Ховос тумани Гулбаҳор МФЙ Яхшилик кўчасида яшовчи фуқаро Алиев Сардорга кам таъминланганлиги сабабли бепул тиббий кўрикдан ўтиши учун амалий ёрдам берилди. Ховос тумани Туркистон МФЙ ҳудудида яшовчи Т.Холиқованинг мурожаати асосида онасиз қолган 2 нафар набираларини Вирусли гепатит А касаллиги қарши бепул эмлашда амалий ёрдам берилди.

Бу йилги 9 май Хотира ва Қадрлаш куни умумхалқ байрами муносабати билан 15 ёшлигидан фронт ортида хизмат қилган Ховос тумани Тинчлик МФЙ Хиёбон кўчаси 8 уйда яшовчи Нижигородсева Антонина холидан хабар олинди ва бепул дори-дармонлар берилди.

Шу ўринни инобатга олиб улар халқ вакили сифатида халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг дарду ташвишлари, орзу-ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини яхши билиши керак. Сайловчилар билан очиқ мулоқот йўлга қўйилган жойда муаммо бўлмайди, фаровонлик ҳукм суради,ўзгариш бўлади. Бу борада Президентимизнинг «Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармони (ПФ–28-сон, 02.02.2024 й) қабул қилинди. Фармонга кўра,жамият ва давлат ҳаётининг муҳим масалаларини ҳал этишда маҳаллий вакиллик органларининг ролини ошириш мақсадида 33 та функция ва ваколатлар халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига ўтказилди. «Кучли Кенгаш, ҳисобдор ва ташаббускор ҳоким» тамойили асосида Таъкидлаш жоиз, бу каби ваколатларнинг эгаси этиб маҳаллий Кенгашларнинг белгиланиши жамият ҳаёти учун муҳим бўлган масалаларни аҳоли фикрини инобатга олган ҳолда халқ вакиллари томонидан ҳал қилиш имконини беради.

 

Ғойибназар РАЙИМНАЗАРОВ,
«Адолат « СДП
Ховос туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+