Депутат «Маҳалла еттилиги»билан танишди

21.05.2024 16:05:49

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 4 апрелдаги КҚ-706-ИВ-сонли қарорига асосан, маҳаллалардаги муаммоларни ҳал этишда халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутатлари ва «Маҳалла еттилиги»нинг ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш мақсадида туман Кенгаши депутатлари тегишли сайлов округларидаги маҳаллаларга бириктирилган.
Халқ депутатлари Косонсой туман Кенгашидаги «Адолат» СДП депутатлик гуруҳи раҳбари, туман Кенгаши депутати Исроилжон Жўраев иштирокида Косонсой туман «Намуна» МФЙ даги «Маҳалла еттилиги» вакиллари иштирокида маҳаллада амалга оширилаётган ишлар юзасидан учрашув ўтказилди.
Шунингдек, депутат Исроилжон Жўраев ҳудуддаги аҳоли билан ҳам учрашди ва уларнинг мурожаатларини тинглади. Уларни ҳал этиш бўйича  депутатлик назоратини ўрнатди.

 

«Адолат» СДП
Наманган вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+