Депутатнинг бир куни

02.04.2024 15:04:40

Халқ депутатлари Пастдарғом туман Кенгаши депутати Гулфинисо Қўчқорова бугун Пастдарғом туманининг бир қатор маҳаллаларида жойлашган мактабларда бўлиб, ўқувчи ёшларнинг дарсларни ўзлаштириши, давомати ҳамда “Қонунбузарлик”, “Ўз жонига қасд қилиш” мавзулари бўйича ўқувчи ёшлар ва ота-оналар иштирокида давра суҳбати ўтказди.
Учрашувдан сўнг тумандаги “Турон” ва “А. Навоий” маҳаллаларида жойлашган 11 ва 2-сон умумтаълим ўрта мактаби ҳудудларида депутат ташаббуси билан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 30 тадан зиёд манзарали ва мевали кўчатлар экилди.


Шу куннинг ўзида-ёқ депутат Гулфинисо Қўчқорова тумандаги “Турон” ва “А. Навоий” маҳалла фуқаролар йиғинида яшайдиган бир қатор кам таъминланган оилаларга озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатди. Зеро шундай улуғ кунларда, ушбу хайрли ишларимизнинг ажру савоби ҳам яхшилик бўлади.

Гулнафиса Абдимуродова,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Самарқанд вилоят Кенгаши,
Матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+