Хавфсиз дори инсон саломатлигининг гарови

17.11.2022 11:11:09

Республикамизда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, бу йўлда тиббий хизмат сифатини ошириш долзарб вазифалардан бирига айланди. Айни шу мақсадда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва қонунчиликнинг мустаҳкамланиши тизимда ижобий ўзгаришларга олиб келмоқда. 

Афсус юқоридагиларга қарамай инсон саломатлигини таъминлашда асосий омил бўлган дори ва дори воситаларини сотишда нотўғри йўл тутиш ҳолатларига тўла чек қўйилди, деб айтиш қийин. Нафсининг қулига айланган айрим «тадбиркорлар» аҳоли саломатлигини таъминлашда ҳам ноқонуний ҳаракат қилаётгани оз бўлсада кузатилмоқда.

Юқоридагилардан келиб чиқиб «Адолат» СДП томонидан «Адолат – хавфсиз дори дармон учун!» лойиҳаси ишлаб чиқилди. Партиянинг Пахтаобод туман Кенгаши томонидан мазкур лойиҳа доирасида тумандаги дорихоналарда тарғибот тадбири ташкил этилди. Соҳа ходимларининг масъулиятини ошириш, дори воситаларини сотишда қонун устуворлигини таъминлашга қаратилган тарғибот тадбири жамоатчилик томонидан ҳам қўллаб-қувватланди.

Тумандаги Муаззимбой МФЙ ҳудудида жойлашган дорихоналар фаолияти ўрганилганда дори ва дори воситалари белгиланган нархларда сотилаётгани кузатилди. МФЙ фаоллари билан ҳамкорликда бу масала жамоатчилик назоратига олинди.

Иқболой Отахонова,

“Адолат” СДП Пахтаобод туман кенгаши раиси.

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+