Конституциямиз ёш ижодкорлар нигоҳида

01.12.2022 16:12:59

Бош Қомусимиз қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан «Адолат» СДП ташаббуси билан ташкиллаштирилган «Конституция- ранглар жилосида» кўрик-танлови ижодкор ёшларга мотивация берди. Қўлига мўйқалам ушлаган ёш рассомлар Конституциямизнинг ҳар бир моддасини рангларда тасвирлади. Қолаверса, юрт тинчлиги ва осуда ҳаётимизни, мустақиллигимизни, бахтли болалик ва Янги Ўзбекистоннинг келажагини тасвирладилар.

Андижонда ижодий танлов катта байрамга айланди. Конституциямизни чуқур ўрганиш асносида ўз билимларини ижодий ишида кўрсатган ўқувчиларга ҳавасингиз келади. Ҳар бири бир олам, бири биридан чиройли.

Байрам арафасида кўрик-танловнинг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш тадбири бўлиб ўтди. Ҳакамлар томонидан жуда кўп ишлар ғолибликка муносиб топилди. Шундай бўлсада ғолиблик Избоскан туманидаги Ўзбекистон Бадиий академиясига қарашли Андижон вилояти ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчиси Севинч Ҳусановага насиб этди. Азиза Самсоқова 2-, Фарангиз Олимжонова эса 3-ўринга муносиб топилди.

Малохатхон Мусаева, «Адолат» СДП Андижон вилоят кенгаши раиси ўринбосари:

-Кўрик-танловда 600 га яқин ўқувчи иштирок этди. Бизни қувонтирган томони улар аввало Бош Қонунимизни чуқур ўрганаётгани.

Ана шу ўрганишлар натижасида мавзу доирасида ижод қилдилар.

Тадбир доирасида ғолиблар ва иштирокчилар «Адолат» СДП Андижон вилоят кенгаши томонидан муносиб тақдирланди.

 “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши

Матбуот хизмати.    

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+