Халқаро ҳамкорлик

06.06.2022 17:06:17

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси делегация таркибида ТуркПА Парламентнинг аёл аъзолари гуруҳининг биринчи мажлисида иштирок этди. Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси Малика Кадирханова бошчилигидаги делегация аъзолари жорий йилнинг 2-3 июнь кунлари Қозоғистон Республикасида бўлиб ўтган Туркий тилли давлатлар Парламент ассамблеяси Парламентнинг аёл аъзолари гуруҳининг биринчи мажлисида иштирок этди.


Мазкур мажлис “Яшил ҳаёт яхшироқ” мавзуидаги иккинчи Халқаро экологик конгресс доирасида ташкил этилди.
Тадбирда БМТ Тараққиё дастурининг Европа ва МДҲ давлатлари бўйича минтақавий бюроси директори М.Сполярич Эггер, “БМТ-аёллар” тузилмаси раҳбари ўринбосари А.Бхатиа, Туркий давлатлар такшилоти Савдо-саноат палатаси Тадбиркор аёллари қўмитаси раиси С.Бабаева ҳамда Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон ва Қирғизистон парламентлари вакиллари иштирок этди.
Тадбирда ТУРКПА аъзо давлатларида барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишда хотин-қизларнинг имкониятларини кенгаштириш, гендер тенгликни таъминлаш доирасида атроф муҳит ва экологик муаммоларни бартараф этишга қаратилган чоралар ва дастурларни амалга оширишни мувофиқлаштириш, барқарор ривожланиш доирасида хотин-қизларнинг ҳуқуқларини таъминлаш бўйича илғор тажрибаларни ўрганиш масалалари кўриб чиқилди.


Делегация аъзолари “ECOJER” халқаро конгрессининг Экологик ислоҳот – саноатни ўзгартириш имкониятлари, жаҳон иқтисодий форуми билан ҳамкорликда амалга оширилаётган “Гендер фарқини қисқартириш” Қозоғистон акселераторига хусусий сектор компанияларининг қўшилиш маросими ва Сув ресурсларини барқарор ривожлантириш мавзуларидаги ялпи мажлисларида иштирок этди.
М. Кадирханова тадбир доирасида сўзга чиқди. Маърузада мамлакатимизда Президентимиз ташаббуси билан хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган ислоҳотлар ҳақида сўзлаб берди. Жумладан, таълим, соғлиғини сақлаш, тадбиркорликда яратилаётган кенг имконият ва имтиёзлар, гендер тенгликни таъминлаш соҳасидаги муҳим ўзгаришларни алоҳида қайд этиб ўтди. Шунингдек, юртимизда 2022-2026 йилларга мўлжалланган Хотин-қизлар таълимини қўллаб-қувватлаш дастури қабул қилингани, ушбу Дастур доирасида олий ўқув юртида ўқиётган қизларнинг таълим контрактларини тўлаш учун 7 йил муддатга фоизсиз кредит жорий этилгани, магистратурада ўқиётган қизларнинг контракт пули тўлиқ бюджет маблағлари ҳисобига қопланиши, шунингдек, эҳтиёжманд оила вакиллари, ота ёки онасини йўқотган талаба қизларнинг таълим контракти маҳаллий бюджетдан қопланиши, жамиятда олима аёллар улушини сезиларли даражада ошириш учун докторантура йўналишида хотин-қизлар учун ҳар йили камида 300 тадан мақсадли квоталар ажратилиши анжуман иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.
Тадбир сўнггида ТУРКПАнинг Парламентнинг аёл аъзолари гуруҳининг иккинчи мажлисини Қирғизистон Республикасида ўтказиш режалаштирилди.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+