Ҳиндистонлик онколог Др Динеш Пендҳаркар  Хоразм вилоят Онкология марказида

04.02.2022 18:02:19

Маълумки,  онкологик касалликлар долзарб масалага айланиб, бутун дунё ҳамжамияти олдида турган энг муҳим масалалар қаторидан ўрин олган.

    Соҳага давлатимиз томонидан чуқур эътибор қаратилаётгани, катта имкониятлар  яратилаётгани мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш тамойилини  ижросини таъминлашда хизмат қилмоқда.

   Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий -амалий тиббиёт маркази  Хоразм филиалида ҳам соҳа ривожи, инсон қадри  учун самарали ишлар амалга ошрилмоқда.

   Замон талабларига мос  тиббиёт жиҳозлари,  кучли онкологик билим ва кўникмаларга эга бўлган  шифокорларнинг  тинимсиз меҳнатлари,  даво масканида янги бўлимлар учун қурлиш  ишларининг бошлаб юборилгани ва ҳакозо.

   Шу кунларда мазкур тиббиёт марказида яна бир ислоҳот амалга ошди.  Ҳиндистон давлатидан  тажрибали онколог,   Ҳиндстон онкологлар жамияти бошлиғи, Др. Динеш Пендҳаркар  марказга ташриф буюрди ва  хоразмлик онкологлар билан тажриба алмашди.

     Хиндистонлик  шифокор хоразмлик  ҳамкасблари билан ҳар бир дақиқасини соҳани такомиллаштириш,  тажриба алмашиш орқали ўзининг  тиббий билим ва маҳоратини  беморлар дардига малҳам бўлишдек саховат амалларга бағишламоқда.   

Бир сўз билан айтганда,   масъулиятли ва машаққатли касб эгаларининг    халқимиз  саломатлиги йўлида олиб бораётган  тинимсиз меҳнатлари  инсон қадрини улуғлаш, эъзозлаш каби  гўзал  фазилатларни адо этиши билан эътирофга лойиқдир. 

                                                                                                   Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                      Ўзбекистон журналистлар ижодий уюшмаси  аъзоси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+