Ўзбекистон “Адолат” СДП Фахрийлар Кенгаши 8 март - Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан табрик йўллайди

08.03.2022 09:03:49

Муҳтарама опа-сингиллар, партиядош дўстлар!

Сиз азизларни, Сизларнинг тимсолингизда барча онахонларимиз, опа-сингилларимизни гўзаллик ва нафосат байрами – 8 март билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз.

Бу қутлуғ айёмда ҳурматли аёлларимизга энг самимий, энг эзгу тилакларимизни йўллаймиз!

Ўзбекистон “Адолат” СДП мамлакатимизнинг янада равнақ топиши, аҳолимиз ҳаётини муносиб даражага кўтариш, аввало Сиз, азизларнинг орзу-ниятларингиз ва манфаатларингизни рўёбга чиқаришни ўз олдига катта вазифа қилиб қўйган. Бу борада биз партиянинг Фахрийлари сизлар билан халқимиз тинчлиги, шаҳар, қишлоқ ва маҳаллаларимизнинг гуллаб-яшнаши ва равнақи йўлида биргаликда сайловолди дастурларида илгари сурган ғояларимизни амалга ошириб, Ватанимизга хизмат қилишимизга  ишонамиз.

Бизнинг тилагимиз, мақсадимиз битта – оилангиз, фарзандларингиз, жонажон мамлакатимиз  бахтига ҳамиша соғ-омон бўлинглар!

Барчангизга оилавий хотиржамлик, хонадонларингизга тинчлик, файзу барака тилаймиз.

Ўзбекистон “Адолат”  СДП

Фахрийлар Кенгаши раиси   К.Шадиметов

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+