Тайинлов

27.04.2022 10:04:22

“Адолат” СДП Сиёсий Кенгаш аъзолари Каримов Шерзод Адхамджанович ва Шоумаров Умид Хикматовичларни янги лавозим билан табриклаймиз!

Каримов Шерзод Адхамджанович халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгаши котибият мудири этиб тасдиқланди.

Шерзод Каримов тайинловга қадар Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши раиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

--------

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг буйруғи билан Шоумаров Умид Хикматович Тошкент вилояти Бандлик бош бошқармаси бошлиғи вазифасига тайинланди.

Умид Шоумаров шу кунга қадар Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари-шаҳар иқтисодий тараққиёт ҳамда камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи вазифасида ишлаган.

Партиядошларимизни билдирилган ишонч билан қутлаб, янги йўналишдаги фаолиятида омад ва зафарлар тилаймиз!

“Адолат” СДП Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+