Бангладешдаги фабрикада 52 киши ёнғин қурбони бўлди

09.07.2021 22:07:03

Бангладешнинг Рупганж шаҳрида шарбат, макарон ва ширинликлар ишлаб чиқарадиган фабрикада катта ёнғин содир бўлди. Ҳодиса оқибатида 52 киши ҳалок бўлган, дея хабар берди BCC.

Маълумотларга кўра, қурбонлар сони яна ортиши мумкин. Боиси, кучли тутун ортидан кўпчиликни топиб бўлмаяпти.

Завод биносида кўплаб пластик идишлар ва кимёвий таркибий қисмлар бўлгани ёнғин кучайишига сабаб бўлган.

Dhaka Tribune газетасининг ёзишича, элликга яқин одам жароҳат олган.

Омон қолганларнинг яқинлари журналистларга бино ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб бермаслигини айтган.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+