Жаҳон ОАВ коронавируснинг кунлик кўрсаткичлари ҳақида

08.07.2021 10:07:22

Россияда коронавирусдан вафот этганларнинг кунлик кўрсаткичи 737 тага етди.

Бу пандемия даврида мамлакатда кузатилган максимал кўрсатгич.  

Бугунгача вирусдан вафот этганлар сони жами 139 316 нафарга етди, дейилади "Тass.ru" хабарида.  

Россияда коронавирус инфекциясининг тасдиқланган ҳолатлари сони кунига 23 378 тага кўпайиб, 5 658 672 тани ташкил этди. Янги ҳолатларнинг кўпайиши 0.41 фоизни ташкил этади. Aйни пайтда 417 504 киши вирусдан даволанмоқда.  

Ҳиндистонда сўнгги 24 соат ичида коронавируснинг 43 733 та янги ҳолати қайд этилган.  Бу деярли бир ой ичидаги энг юқори кўрсаткич, дея хабар беради 'Тheindianexpress" нашри.  

Биргина Махараштра шаҳрида бир суткада 8 418 та касалланиш ва 400 та ўлим ҳолати кузатилди.

Ҳиндистон соғлиқни сақлаш ташкилоти мамлакатдаги 73 та ҳудудда 29 июньдан 5 июлгача бўлган даврда касалланиш ҳолати 10 фоиздан ошганлигини маълум қилди.  

Мамлакатнинг COVID-19 операцион гуруҳи аъзоси, доктор Балрам Бҳрагава тестнинг ижобий даражаси тўғрисидаги маълумотларни диққат билан кузатиш кераклигини таъкидлади. Шу билан бирга, COVIDнинг иккинчи тўлқини натижасида Уттараханд штатидаги йирик Канвар Ятра маросимини бекор қилинишини маълум қилди. Сешанба куни штат полицияси маъмурлари қўшни давлатларнинг офицерларига мурожаат қилиб, диндорларни бу ойда Ганга шаҳридан сув йиғиш учун Ҳаридварга келмасликларини сўраб мурожаат қилди. COVID чекловлари туфайли ўтган йили ҳам Ятра маросими ўтеазилмаган эди.

Тунисда ҳам COVID-19 пандемиясининг энг юқори кўрсаткичи қайд этилди.

Мамлакат Соғлиқни сақлаш тпшкилотининг ёзма баёнотида айтилишича, бир кунда 119 киши вирус туфайли вафот этганлиги, 7 минг 930 та янги касалланиш ва 5 минг 94 кишининг соғайгани кузатилган.  

Баёнотда умумий ўлим ҳолати 15 минг 601 га етгани, касалланишлар сони 455 минг 91 га, тузалганлар сони эса 369 минг 632 га кўпайгани айтилган.  

Сўнгги 24 соат ичида касаллик сони пандемия бошланганидан бугунгача қайд этилган энг юқори кўрсаткич эканлиги алоҳида таъкидланган. Шимолий Aфрика мамлакати ҳисобланмиш Тунисда COVID-19 пандемиясида янги вариантларининг тарқалиши ва эмлаш жараёни сустлиги сабабли янги тўлқин пайдо бўлиши хавотири ортиб бормоқда.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+