Андижонлик «Ёш адолатчилар» Муҳаммад Юсуфни ёд этди

26.04.2024 10:04:24

Ўзбекистон «Адолат» СДП Андижон шаҳар Кенгаши ва З.М.Бобур номидаги Андижон вилоят Ахборот ресурс маркази ҳамкорлигида Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг 70 йиллиги муносабати билан адабий кеча ташкил этилди. Унда партия сафидаги «Ёш адолатчилар» ва китобсевар талабалар иштирок этди.
«Бетакрор шоир қалбларда яшайди» дея номланган мазкур тадбирда сўз олган Ўзбекистон «Адолат» СДП Андижон шаҳар кенгаши раиси Жанона Раҳимова шоирнинг ҳаёти ва ижод йўли ҳақида иштирокчиларга тушунча берди. Ватан мавзусини ёритишда ибрат мактабини яратганини таъкидлади.

Муҳаббат Отамирзаева, партия фаоли, шоира:

-Ўзбекнинг халқчил шоири Муҳаммад Юсуф ҳақида гапириш, хотирлаш осон эмас. Чунки у ўзининг қисқа, аммо мазмундор ижодий фаолияти билан халқимиз эътирофини қозонганди. «Ўзбекистон халқ шоири» деган шарафли унвонга сазовор бўлганида бутун андижонликлар чексиз қувонган. Шоир қалбларимизда яшайди, унинг шеърлари йиллар ўтсада тиллардан тушмайди. Бугун ёшлар томонидан севиб ўқилган шеърлари барчамизга ёд бўлиб кетган.

Тадбир шоир шеърлари асосида яратилган қўшиқлар ижросига уланди.

«Адолат» СДП
Андижон вилоят кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+