Андижонлик ёш  Конституция билимдонлари беллашдилар

26.11.2021 15:11:13

 Жойларда Бош Қомусимиз қабул қилинган кунга бағишланган  тадбирлар давом этмоқда. “Адолат” СДПнинг “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида ҳар йили анъанавий равишда ўтказилаётган “Конституция билимдони” кўрик-танловининг Андижон вилояти босқичи “Ёш адолатчилар” учун ўзига хос билимлар синови бўлиш баробарида катта тантанага айланди.

 Ёшларнинг сиёсий билимлари ҳамда ҳуқуқий маданиятини янада ошириш, билимли ҳамда қобилиятли ёшларни аниқлаш мазкур танловнинг бош мақсади. Кўрик-танловнинг қуйи босқичларида ғолибликка эришиб, вилоят босқичида қатнашган иштирокчиларнинг барчаси билимли ва ташаббускор. Ҳуқуқий билимдонлик билан бирга юрт тараққиётига қаратилган ислоҳотлар ва партия лойиҳалари асосида жойларда амалга оширилаётган ишларнинг фаол иштирокчиси.

Кўрик-танлов белгиланган низом асосида ташкил этилди. Иштирокчилар  Конституциямизни қай даражада  билишлари, сиёсий партиялар тўғрисида савол-жавоб ва  эркин мавзу шартларини бажариш билан ўз иқтидорини кўрсатдилар. “Адолат”социал-демократик партияси  менинг тасаввуримда” мавзусидаги чиқишларда “Ёш сиёсатчи” сифатида гавдаландилар. Уларнинг саҳна маданияти, нотиқлик маҳорати ва ижодий қобилиятлари ҳам кўпчиликка мақул бўлди.

Ҳакамлар ҳайъати томонидан иштирокчиларнинг чиқишлари холис баҳоланди. Қизғин музокаралардан сўнг энг юқори натижага эришган избосканлик Комила Ғанижонова ғолиб деб топилиб, республика босқичига йўлланма олди.

Тадбир якунида ғолиб ва иштирокчилар партиянинг фахрий ёрлиқ ҳамда  эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

“Адолат” СДП Андижон вилояти

 кенгаши  матбуот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+