Бахт шаҳрида томорқа –даромад манбаи

04.02.2022 13:02:47

Депутат сайловчилар дардини тинглаш, халқнинг меҳрини қозониш, ишончини оқлаш учун сайланган. Шу нуқтаи назардан улар халқ вакили сифатида одамлар билан тез-тез мулоқот қилиши, уларнинг дарду ташвишлари, орзу-ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини яхши билиши керак..

Сирдарё вилояти Сирдарё туманидаги фуқаролар томонидан ишонч билдирилган “Адолат” СДП томонидан депутатликка сайланган Салохиддин Элмурадов ўз сайланган ҳудудларда аҳоли билан учрашиш  мақсадида Бахт шаҳридаги Янгиобод маҳалласига ташриф буюриб, ёш тадбиркор аёл Маматқулова Ферузани хонадонига борди, хонадон томорқасида олти сотих иссиқхона ташкил этилган бўлиб, бу иссиқхонага саримсоқ пиёз, булғор қалампири экилган , саримсоқ пиёзни кўкат холида сотувга чиқариб, ҳар бир боғини 6-7 минг сўмдан сотилиши билан оила бюджетига 12 миллион соф даромад олганини таъкидлади тадбиркор аёл Феруза Маматқулова.  

 Туман бўйича камбағалликни қисқартириш, эҳтиёжманд оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш, ҳунарсиз аёлларни касб-ҳунарга ўқитиш, иш билан таъминлаш мақсадида тузилган “Аёллар дафтари”даги аёлларга Феруза Маматқулова каби аёллар ўрнак бўлиши керак дейди  депутат Салохиддин Элмурадов

Шунингдек, учрашув  доирасида ҳудудда оилавий тадбиркорлик билан шуғулланаётган фуқароларнинг хонадонида бандликни таъминлаш ва оила даромадини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар билан танишилди.

"Адолат" СДП Сирдарё вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+