Эл саломатлиги йўлидаги ҳамкорлик

09.04.2024 15:04:17

"Саломатлик - туман бойлик", деган нақл бор. Соғлом овқатланиш, соғлом турмуш тарзига риоя этиш, жисмоний машқлар билан мунтазам шуғулланиш - ана шу қадрли бойлигимизни асрашга хизмат қилади.
ЖССТ маълумотларига кўра, катта ёшли аҳолининг учдан икки қисми жисмоний фаоллик етишмовчилигидан азият чекар экан. Соғлом ҳаёт тарзига амал қилмаган одамларда жиддий касалликлар ривожлана бошлайди, уларда юрак-қон томир касалликлари, ҳаракат-таянч аппарати, нафас тизими, овқат ҳазм қилиш тизимлари касалликлари кўп учрайди.


Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилояти Учкўприк туман Кенгаши ташаббуси билан туман тиббиёт бирлашмаси шифокор ва ҳамширалар иштирокида “Соғлом турмуш тарзи йўлида бирлашайлик!” лойиҳаси доирасида давра суҳбати ташкил этилди. Унда партия билан ҳамкорликда маҳаллалар ва жамоат жойларида тарғибот ишларини олиб бориш, халқ орасида камҳаракатлик оқибатида юзага келиши мумкин бўлган касалликларнинг олдини олиш мақсадида қўшма тадбирлар ўтказиш режалари белгиланди.
Тадбир давомида Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партияси Учкўприк туман Кенгаши раиси Нуриддин Солиев “Адолат” партиясининг дастурий мақсадлари ҳақида батафсил маълумот берди. Қизғин мунозаралар давомида ўндан зиёд жамоа вакиллари партия сафларига кириш истагини билдиришди.

Гулчеҳра Аҳмедова
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Фарғона вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+