Халқ ноиблари муаммоларни бартараф қилишмоқда

26.04.2024 13:04:25

ОМҚП депутати Таваккал Чориев, Ромитан туман котибият мудири Р.Тоҳирова, туман депутати Ф.Чўлиевалар тумандаги «Ўзбекистон» МФЙ жойлашган ташкилотларида бўлиб муаммолар ва таклифларни ўрганишди. МФЙ ҳудудида жойлашган 27-мактабнинг жисмоний тарбия ўқитувчиси Исматов Баҳриддин томонидан мактаб ҳудудидаги ўйингоҳни ноқонуний аукционга қўйиб сотилиб юборилганлиги ҳамда ушбу ўйингоҳ мактаб ўқувчилари ҳамда МФЙ болалари ўйингоҳ сифатида фойдаланиши учун мактаб балансига қайтиб олиб бериш бўйича амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. ОМҚП депутати Т.Чориев, Ромитан туман котибияти мудири Р.Тоҳирова, туман депутати Ф.Чўлиевалар ушбу масала бўйича тегишли ташкилот раҳбарлари билан суҳбатлашилгани ва туман сессиясининг кун тартибига киритилиши бўйича мурожаатчига тушунчалар берилди.

Шундан сўнг, депутат Т.Чориев ҳамда ишчи гуруҳ аъзолари тумандаги «Самосий» МФЙ ҳудудидаги Чўлиев Зайниддин хонадонида бўлиб, ушбу хонадонда ташкил этилган иссиқхона, куз-қиш мавсумида мева ва сабзавотларни сақлашга ихтисослашган музлаткич ва хонадон томорқасидан оқилона фойдаланиш бўйича амалга оширилган ишлар билан танишишди.

Ўрганишлар чогида «Қўрғон» МФЙ ҳудудидаги Салимов Ашур хонадонида бўлиб хонадон томорқасидан оқилона фойдаланиш бўйича амалга оширилган ишлар билан танишди. Фуқаро томонидан қилинган мурожаатда томорқасининг суғориш учун ариқларда сув камайиб муаммоларга дуч келаётганлигини, ушбу муаммолар олдини олиш учун субсидия асосида МФЙ ҳудудига артизанлар қуриб бериш бўйича амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. ОМҚП депутати Т.Чориев мурожаатчининг таклифини атрофлича ўрганиб чиқиб, керакли раҳбарларга етказишини билдирди.

Куннинг иккинчи ярмида депутати Т.Чориев тумандаги «Шўрча» МФЙ ҳудудидаги Обод маҳалла дастури асосида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

1 Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш ишлари атрофлича ўрганилди қилинган ишлар жойида бориб ўрганилди.

2 Маҳалла фуқаролар йиғинида эскирган электр сим ёғочлари ўргина янги сим ёғочлари ўрнатилган.

3 Йўллар таъмирланган ва тунги ёритиш чироқлари ўрнатилган.

4 Аҳолини электр қувватга бўлган ошганлиги ҳудудда хонадонлар сони кўпайганлиги сабабли электр қувватига кўплаб узилишлар бўлганлигини инобатга олиб эскирган трансформатор ўрнига янги замонавий трансформатор ўрнатилган.

Халқ ноиби мазкур МФЙ ҳудудидаги 18-мактаб ходимлари ва ўқувчилари билан ҳам учрашиб, мактаб муаммоларини ўрганишди ҳамда ўқувчиларга депутат томонидан Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси ва янги қонунлар тўғрисида қисқача тушунчалар берилди. Маънавият маърифат бўйича директор ўрин босари Файзиева Ирода томонидан мактаб ҳозирги кунда бузилган блокнинг ўрнида давлат дастури асосида қурилиши лозим бўлган бинонинг қурилиш ишларини тезлаштириш ҳамда тиббиёт хонасига қўшимча жиҳозлар олишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилишди.

Мурожаатларни ҳал қилиш мақсадида Т.Чориев мутасадди ташкилотларга депутатлик сўровлари чиқарди.

Исмоил Бозоров
Олий Мажлис Қонунчилик
палатаси депутати ёрдамчиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+