Ҳар бир мурожаат - депутат назоратида

03.02.2022 20:02:56

Жорий йилнинг 2 февраль куни ишчи гурух аъзолари томонидан Қўнғирот туманидаги “Ажинияз” ОФЙ ва “Хаким-ата” МФИ ҳудудида Кўнгирот тумани «Меҳр ва соховат» жамғармаси томонидан ажратиладиган ёрдам пуллари учун берилган аризалар юзасидан халқ депутатлари Кўнғирот тумани Кенгаши депутатлари А.Атабаев ва Г.Ешмуратовалар томонидан ўрганиш ишлар ўтказилди.

Ўрганиш ишлари давомида кам таъминланган аёллар дафтарида турувчи аёларга меҳр ва саховат кўрсатиш, савоб ишларни кўпайтириш ҳамда фуқароларни кўллаб-кувватлашга қаратилган моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш бўйича чора-тадбирлар назоратга олинди.

“Ажинияз” ОФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи Жумагул Алланазарова фарзандининг касалигини инобатга олган холда ёрдам пули ажратиш буйича ва “Хаким-ата”  МФИ  фуқароси  Айсанем Аминова бўлса,  ишсизликни олдини олиш учун товуқ боқиш истагини билдириб мурожаат қилди. Мурожаатлар юзасидан Жумагул Алланазаровага кам таъминланган оила эканлиги, фарзандининг касалиги ҳисобга олиниб унга дори-дармони учун “Меҳр ва соховат” жамғармаси томонидан ёрдам пули ажратилди.

Қўнғирот туманидаги “Хаким-ата” МФИ  фуқароси Айсанем Аминованинг  ишсизлик масаласи юзасидан туман ҳокимлигига депутатлик сўрови чиқарилган ҳолда товуқхона солиб бериш ва инкуботор мосламаси билан таминлаш борасида маъсуллари билан келишиб олинди.   

Мазкур мурожаатлар юзасидан “Адолат” СДП тумани Кенгаши депутатлари томонидан натижаларининг ижобий ечим топиши назоратга олинган.

 

Мавлуда ЕМБЕРГЕНОВА,

«Адолат» СДП Қўнғирот тумани Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+