Ҳар бир мурожаат ўз ечимини топиши даркор

15.04.2024 15:04:26

Албатта, мамлакат раҳбари таъкидлаганидек, “халқни ўз ҳаётидан рози бўлиб яшаши” учун шароит яратишга кўмаклашиш осон иш эмас. Ҳар бир инсоннинг талаби турлича. Кимдир ҳақ талаб билан чиқса, кимдир ноҳақ талаб билан муттаҳамлик йўли орқали ниманидир ундиришга интилади. Муҳими, ҳақиқий эҳтиёжманд оилаларга кўмаклашиш, уларни қийнаётган муаммоларни адолатли ҳал қилиш масъуллар зиммасидаги кечиктириб бўлмайдиган долзарб вазифадир.
Ўзбекистон "Адолат" СДП Учкўприк туман Кенгаши раиси Нуриддин Солиев “Адолат қабулхона”сига келган мурожаатчиларнинг муаммоларини ҳал этишда "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази билан ҳамкорликни йўлга қўйди.
Партиянинг "Ўзбекистон - инсон қадри улуғланган юрт" лойиҳаси доирасида марказнинг партия фаолига айланган жамоаси билан доимий тадбирлар ўтказиб келиняпти. Унда ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган ҳамда боқувчисидан айрилган фуқароларнинг мурожаатлари ечимига оид мулоқотларда муаммоларни тизимли ҳал этиш чоралари кўриляпти. Жорий йилнинг ўтган 3 ойи мобайнида 20 нафар фуқароларга амалий ёрдам кўрсатилди.
Ҳамкорлик тадбирлари давом этмоқда.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Фарғона вилоят Кенгаши
матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+