Келажакка дахлдор масала

22.04.2024 10:04:18

Кейинги йилларда экологик муаммолар, айниқса, ҳавонинг ифлосланиши кўплаб мамлакатларнинг глобал мавзусига айланиб улгурган. Бу эса, бутун башариятни она табиатни асрашга чақирмоқда. Президентимиз мазкур йўналишдаги фаол ташаббуси ортидан юртимизда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси амалга оширилмоқда.

– Мамлакатимизда давом этаётган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида қашқадарёликлар ҳам фаол иштирок этмоқда, – дейди Ўзбекистон «Адолат» СДП вилоят Кенгаши раиси Руиддин Раупов. 
 Яккабоғ туманидаги 10 та маҳаллада «Адолат боғи» барпо этилди. Энг эътиборлиси, «адолатчи»лар ташаббуси билан 5 гектар ер майдонига 5 мингта турли хил навдаги мевали кўчатлар экилди. Яна туманда 3 минг туп мевали ва манзарали дарахтлар экилиши мўлжалланмоқда. Юртимиз бўйлаб қизғин давом этаётган мазкур умуммиллий лойида ёшу кекса бирдек фаол иштирок этмоқда.


Бугун эрталабданоқ Ўзбекистон «Адолат» СДП вилоят Кенгаши аъзолари «Юртимга 10 туп дарахт –менинг туҳфам» лойиҳаси доирасида Қарши шаҳридаги Кўзи ожизлар махсус мактаб интернатига келиб, кўчат ўтқаздилар. «Ҳар бир болажон қалбига нафосат, меҳр улашиб» лойиҳаси доирасида партиядошларимиз саъй –ҳаракати билан «Адолат боғи» ташкил этилди.
Воҳада «Яшил макон» лойиҳаси доирасида 10 миллион туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экиш давом этмоқда.

«Адолат» СДП
Қашқадарё вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+