Марказий  Осиёдаги эпидемиялар тарихи

07.06.2021 13:06:22

Бугун бутун дунё СOVID-2019 касаллиги билан курашиш учун ҳаракат қилмоқда. пандемия марказий осиё халқлари учун қанчалик таниш? Тарих аввал бундай вазиятга дуч келганми? XIX-XX асрларда Туркистонда юз берган эпидемиялар, вабо тарихига ва Ўзбекистонда коронавирус пандемиясига бир назар.

Мамлакатимизга кириб келган пандемия  ўзгача  бир  вазиятга тўғри келдики,  бутун дунё COVID-2019 касаллиги билан курашмоқда. Ҳозирги келиб тўрт миллиард бугун дунёда ҳам изоляцияда қолмоқда. Афсуски, бу касаллик бутун Марказий Осиёни, жумладан,Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтмади. Бугунга келиб Ўзбекистонда касалликни юқтириб олганлар вафот этди.

ХХ асрнинг биринчи  ярмида,   Ҳиндистонда  пайдо бўлган вабо – ингичка ичакни зарарланиши, интокцикация умумий  аҳволнинг оғирлашуви ва организмни сувсизланиши билан давом этадиган ўткир иннфекцион касаллик, ўта хавфли ичак касалликларидан. Турмуш шароити оғирлашгани сабаб аҳоли бошқа ерларга  кўчиб кета бошлайди. Натижада, Европа, кейинчалик Бирма, Хитой, Эрон, Япония, Афғонистон  ва Россия орқали кириб келади. Росссияда вабо 1823 йилдан 1925 йилгача 55 марта қайд этилади.

Туркистон ўлкасида 1872-1923 йиллар орасида холера эпидемияси такрорланишдани тўхтамаган. Ўша йиллар оралиғида 12 марта холера эпидемияси Туркистон ўлкасини қамраб олди. Марказий Осиёда бу эпидемия ўзига хос шароитда юзага келди.1865 йил руслар томонидан эгалланган худудларида Туркистон генерал-губернаторлиги ташкил этилади.

Шу пайтдан бошлаб Туркистон Россиянинг ажралмас қисми сифатида тўғридан-тўғри бошқарув маъмуриятига бўйсунар эди. Туркистонда ҳам ўша даврга хос  бўлган колониялардаги худудларни сегрегация (Сегрега́ция — бу мажбурий кишиларни ирқий, этник бўлиб ташлаш, ёки кундалик ҳаётда  бошқа гуруҳларга мажбурий бўлиб ташлаш) қилиш амалиёти жорий этилди.    Бу нарса Тошкентда ҳам амалга оширилди. Бунда  Бўз сув канали шаҳарнинг икки қисмига европаликлар  ва маҳаллий аҳоли яшайдиган қисми ажратиб турарди. Аммо 1872 йилги эпидемия сегрега́ция сиёсатини  қайта кўриб чиқиш  ва ўзгартириш зарурати етиб келганини кўрсатиб берди.

Кронавирус Миллат танламайди. Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, вируснинг намуналари 6 йилдан кўпроқ,  вақт  давомида Уҳандаги лабораторияда сақланган. Оксфорд далилий тиббиёт маркази (Сеntrt for Eviden-cebasede Medicine, CEBM) катта илмий ходими Том Жефферсон шундай фикрни илгари сурмоқда.

У бутун  дунёдан йиғилган маълумотларни таҳлил қилар экан, вирус маълум бир вақт давомида турли давлатларда бўлганига ишонч билдиради, деб ёзади РИА Новости. Жумладан, тожли вирус аломатларини 2019 йил мартида  олинган сувлари намуналарида дуч келишган. Бу Хитойдаги COVID-19 вируси қайд этилишидан 9 ой аввалдир. Ўтган йилнинг декабрь ойида атроф-муҳитнинг ўзига қулай шароитлари туфайли фаоллашган”, дея олимнинг гапларини TneDaily Telegrapn каналида келтирилади. У Жанубий  Жоржин биринчи ҳолат қайд этилган Бузнос-Айресга сузган саёҳат лайнерида короновирусдан зарарланиш ҳолатини намуна сифатида келтирган.

Йўловчилар Уздделл денгизини кесиб ўтганидан  сўнг, 8-куни биринчи ҳолат қайд этилган.

Олимнинг фикрича, бу вирусни қайд   қўзғатувчилар  бирор  ердан келиб қолмайди ва бирор  жойга ғойиб бўлмайди.

“Улар ҳар доим ва баъзида уларни нимадир, балки ер аҳолисининг зичлиги  ёки атроф-муҳитдаги шарт-шароитлар  фаоллаштиради.  Биз айнан шуни ўрганишимиз керак” –  дейди Жефферсон.

Улар фикрича, вирус одамларга нафақат ҳаво-томчи йўли билан, балки сув орқали ҳам юқиши мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика Вирусология   илмий текшириш институти барчани янада ҳушёр бўлишга чақириб, шу кунларда карантин қоидаларига қатъий  риоя этилишини маълум қилган.

Ўзбекистонда COVID-19 бир суткада икки ўзбекистонликни ҳаётдан олиб кетди. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги короновирус бўйича статистикасини эълон қилди).

Жорий йилнинг 21 май ҳолатига республикада  коронавирус  308 кишида аниқланди.

Рўйхатдан ўтган ҳолатларнинг умумий сони 98164 киши.

2012 йил 21 майда Тошкентда 172 кишида коронавирус аниқланган. Қорақапоғистон – 6, Андижон вилоятида – 5, Бухоро вилоятида  - 2, Жиззахда – 4, Кашқадарёда – 3, Навоий вилоятида – 3, Наманган –вилоятида – 6, Самаркандда -38 ва Сурхондарёда – 1 кишида аниқланди.

Ундан ташқари, COVID-19 Сирдарё вилоятила 5 кишида, Фарғона вилоятида -11, Хоразмда -3, Тошкент вилоятида – 49 кишида аниқланган.

Коронавирусдан мамлакат бўйича даволанганлар 93633 тага  ёки касалланганлар 95 фоиз етди.

Шунингдек, коронавирусдан вафот этган 2 та ҳолат аниқланди. Умумий ўлим ҳолати билан  тугаганлар сони   680 тага етди.

Фаол зарарланганлар ҳолатлари бўйича сони 3851 тани ташкил этмоқда.

Дунёнинг энг вакцинация қилган мамлакатларда инсон учун яна янги ўта хавфли  COVID-19 яна алангалана бошлади.

Имконияти янги, одамлар учун хавфли коронавирус  тури аниқланди.

Мана шундай шароитда мен ва аёлим кароновирусни юқтириб, олдик.  Унга чалиниб, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли Зангиота 2-махсус касалхонада даволаниш  учун мажбур бўлдик.

 

Суратда: жонлантириш (реанимация) бўлимининг бошлиғи - Қодиров Ўткир Мухаммадхўжаевич, жонлантириш бўлими шифокори Хуршид Сафаровлар К.Шадиметовнинг ҳолатига, муолижа белгилашмокда.

 

Суратда: К.Шадиметов сунъий нафас олиш аппаратида даволанмоқда.

Мени касалхонага “Тез ёрдам” автомашинасида оғир аҳволда келтирилдим ва 24 кун мобайнида даволандим. Тиббиёт ходимларининг саъй-ҳаракати билан аввал палатада 3 кун, оғирлашганим учун реанимация бўлимида 21 кун жонлантириб,  оёққа қўйишди. Уларнинг барча саъй-ҳаракатлари инсон ҳаётини сақлаб қолаёганини ўз кўзларим билан кўриб, гувоҳи бўлдим. Суратдаги ҳамширалар каби, ўз ишининг фидойилари эътиборида бўлдим.  

Ҳамширалар: Муталова Гулайхо Каримовна, Шавкатова Ҳуснора, Соипова Жамила Анваровналар  мени кризисдан чиқаришда худди менинг ўз онамдек, меҳр бериб қарадилар.

Менинг касалим оғиррок ўтди... Тиббиёт ходимлари матонати. эътирофга сазовор!!!. Мен пандемияга қарши курашнинг қайноқ нуқталаридан, ўзимни бошимдан кечириб, азобларни эслаб, қанчалар, миннатдорчилик билдирсам  кам, уларга биз ҳам қўлимиздан келганича, фаолиятини ривожи ўз қўлимиздан келган яхшиликларни  ишга солсак  деган фикрга келдим. Аввало, партиямизнинг матбуотида улар ҳақида олқишлаб ёзайлик, партиямизнинг “Кўкрак нишон”ларига тавсия этиб, уни тантанали қилиб касалхонанинг ўзида топширайлик,  уларни электоратимиз сифатида сайланадиган вакиллик органларга номзодларини тавсия қилайлик, уларнинг машаққатли, лекин шарафли касбига муносабатимиз ўзгартириб,  улуғлайлик ва эъзозлайлик. Токи, улар сменаси давомида, скафандрда, инфекцион зонада касалларга қараб, уларни даволаб, тузатиб бьораётганини ҳис этадиган рағбатлар ташкил этайлик. Бу ҳақида партиямизнинг раҳбарига ўз таклифимни киритдим, у маъқуллади.

Мен уларни ҳаётимни сақлаб қолган, "халоскорларим" дейишим мумкин. Уларнинг менга қўйган ташҳислари ва даволаш натижаси (иловада).

ТАШХИС

Шикояти: тана хароратининг кўтарилишига, хуружли балгамли йўтал, кўп терлашга, ҳид ва таъм билишнинг бузулишига, тинч ҳолатда нафас сиқишига, хансирашга, умумий ҳолсизликка, тез чарчашга, тана ва мушакларда огрик борлигига.

Anamnesis morbi: Бемор сузларидан ўзини 7 кундан бери касал деб хисоблайди. Касаллик йутал, нафас сикиши, холсизликдан бошланган. Бемор уйида ОП шифокори томонидан ёзиб берилган куйидаги даво муолажаларини олган: парацетамол, верошпирон, цинк, фавипиравир, тромбо асс, глицерин. 22.04.2021 йил куни Интермед хусусий клиникасида кукрак кафаси МСКт текшируви ва ПЗР усулида ТЕСТ топширган. Бугун ТЕСТ натижаси мусбат (+) лигини телефон оркали айтишган. Беморни ахволи яхшиланмаган ва юкоридаги шикоятлар ва нафас етишмовчилиги белгилари кучайганлиги сабабли 24.04.21й ТТЁ машинасида Зангиота туманидаги махсус 2-сон юкумли касалликлар шифохонаси қабул булимига олиб келинган ва 3-Б бўлимга ётқизилган бугун даво муолажалардан  сунг ахволи яхшиланмагач ОРИТ1га утказилган. Беморни умумий холати стабиллашганлиги сабабли даволанишни давом эттириш мақсадида 19.05.2021й кундан 3 булимга утказилди                                                                                                                                                  

Anamnesis vitae: Оилавий шароити коникарли. Яхши усиб улгайган. Оилали.Утказган касалликлари:ОРИ.2017й юрак тож томирларига стент куйдирган ва кардиостимулятор  куйдирган. Регуляр вальсакор кордарон,клопедогрил,эринит ичиб юрган Кон ва кон препаратлари куйилмаган. Дори дармонларга ва озик овкатга аллергик  реакция кузатилмаган.                                                           

Эпидемиологик анамнез: Бемор юкумли касалликлар (корин тифи, паратиф, шигеллёз, сальманеллёз) билан касалланмаган. Охирги 6 ой мобайнида чет элда булмаган. 3 ой ичида чет элдан келганлар билан мулокатда булмаган.1 ой ичида маиший хизматлардан фойдаланмаган. Стомотологда 3ой давомида даволанмаган. Бемор сузидан коронавирус инфекцияси билан касалланганини касалланган аёли билан боглайди.                                                                                    

Status praesens objectivus: Бемор умумий ахволи ута  оғир. Хуши узида бехол. Саволларга секин жавоб беради. Холати пассив, ярим горизонтал холатда. Тери ва кўринадиган шиллиқ қаватлари тоза, тошмаларсиз, оч пушти рангпар. Тери ости ёғ қавати яхши ривожланган. Тана тузилиши нормостенник. Суяк мушак системаси, деформациясиз.Т-36.9 С. НОС минутига 28-29 та. SpO2-74 % кислородсиз. Нафас олиш бурун ва оғиз орқали, кислород фонида.  Юрак уриши ритмик, пульс периферияда кучли тулаликда вак тарангликда. АҚБ 170/80 мм.сим.уст,пулс 68 та. Гемодинамик кўрсаткичлари гипертензияга мойил. Тили курук, тоза. Қорни юмшоқ оғриқсиз,нафас актида иштирок этмокда. Жигар ва талоқ катталашмаган.  Ич келиши сузидан регуляр.  Диурез  уретрал катетер оркали. Туртки белгиси икки томонлама манфий. 

Текширувлар:

Умумий қон таҳлили

29.04.21й 22:50.: Гемоглобин – 124 г/л, Эритроцитлар – 4,3*1012/л, Гематокрит – 39,1 %, Тромбоцитлар – 257*109/л, Лейкоцитлар – 11,3*109/л, Сегмент ядроли нейтрофил – 84,6%, Моноцитлар – 7,5%, Лимфоцитлар – 7,9%, ЭЧТ – 16мм/соат.

17.05.21й.: Гемоглобин – 94 г/л, Эритроцитлар –3,7*1012/л, Гематокрит – 30,9 %, Тромбоцитлар – 173*109/л, Лейкоцитлар – 13,3*109/л, Сегмент ядроли нейтрофил – 81,8 %, Моноцитлар – 6,8 %, Лимфоцитлар –  11,4%, ЭЧТ – 18 мм/соат.

Қон биокимёвий таҳлили

29.04.2021й 22:50.:  Умумий оксил – 70 г/л, Албумин – 39 г/л, Глюкоза – 7,8ммоль/л, Мочевина – 4,6 ммоль/л, Креатинин – мкмоль/л, Умумий билирубин – 7,3 мкмоль/л, АЛТ – 26 ЕД/л, АСТ – 18 Ед/л, СРБ – 1,3 мг/дл. СРБ – 63.6 мг/дл.

13.05.21й Умумий оксил – 67 г/л, Альбумин – 33 г/л, Холестерин умумий – 4.8 ммоль/л, Триглицеридлар – 2,6 ммоль/л, Глюкоза – 8.8 ммоль/л, Мочевина – 15.3 ммоль/л, Креатинин – 164,4 мкмоль/л, Умумий билирубин – 10 мкмоль/л, Боғланган билирубин – 3 мкмоль/л, боғланмаган билирубин – 7 мкмоль/л, АЛТ – 39 ЕД/л, АСТ – 21 ЕД/л, амилаза – 120 Ед/л,

Қон ивиш вақти

18.05.21й. ВСК – 2.14 – 3.02

Коагулограмма

17.05.21й.: Протромбин вақти – 15,9 сек, ПТИ – 79 %, МНО – 1.26, фибриноген-3,8г/л

Умумий пешоб таҳлили

13.05.2021й. Физик-кимёвий хоссаси: микдори – 100 мл, ранги – с/жел, тиниклиги – проз, нисбий зичлиги – 1020, реакция – 6,0., оксил – абс, глюкоза – +-, кетон таначалари – , кон борлигини аниклаш реакцияси - , билирубин - абс, уробилиноидлар - абс, ут кислотаси – абс. Эпителий: ясси – 2-2, лейкоцитлар – . Эритроцитлар: узгарган – . Шиллик -+ , тузлар – +. Бактерия - .

COVID-19 га ПЗР

30.04.21й. № 24 (8970) – мусбат. 01.05.21й. № 24 (9042) – мусбат.

09.05.21й. № 32 (9918) – манфий. 15.05.21й. № 39 (544) – манфий.

УЗИ

плевральные синусы с 2х сторон чистые, выраженные интерстициальные изменения в легких.

Кўкрак қафаси МСКТси

24.04.2021г. МСКТ признаки двусторонней интерстициальной пневмонии (при наличии клинико-лабораторных данных признаки могут соответствовать вирусной этиологии). При визуальной оценке отмечается поражение ~ 25-30% объема легких.

Кўкрак қафаси рентгенографияси

15.05.21 г. Заключение: Рентгенкартина двухсторонней интерстициальной полисегментарной пневмонии. Застойные явления в МКК. Косвенные признаки малого гидроторакса слева? СПО установки кардиостимулятора. Косвенные признаки ГЛЖ сердца и АГ. В динамике с умеренным ухудшением Р-картины. Вероятность ковид 19 инфекции высокая. Рентген 2 форма, среднетяжелая,

ИФА тахлиллар

30.04.21й. IgG – 6.31, IgM – 5.67, Прокальцитонин – 0.13, Ферритин – 340.3, Д-димер – 135.9. Интерлейкин – 6 – 4.53 Нг/мл.

Кардиолог кўриги

Асосий: ЮИК. Зўриқиш стенокардияси. ИККС (ЭКГ). Стентлаш амалиёти ва электрокардиостимулятор ўрнатилишидан кейинги холат. Гипертония касаллиги III босқич. Артериал гипертензия 1. Хавф 4 (ж.ю.).  Асор.: СЮЕ IIА  босқич. ФС III  (NYHA бўйича.). ПБПНПГ.

Эндокринолог

Ташхис: Илк бор аникланган кандли диабет 2 тип, урта огир кечиши, декомпенсация боскичи.

Килинган муолажалар:

  1. Антикоагулянт даво мақсадида: Sol Krovarini 25000MEd.s. т/и га дозатор оркали физ. Раст. 45.0мл 2 мл/соат
  2. Ангиопротектор: Sol. Acidi Ascorbinici 5%-10ml d.s. в/и га 2-махал
  3. Протон помпа ингибитори мақсадда Сар.Pontoprazol 40mg d.s. 1 капс дан 2-махал ичишга
  4. Диуретик мақсадда Сар.Сприналактон 100mg d.s. 1капс дан 1махал ичишга
  5. Яллиғланишга қарши гормонал: Sol. Dexamethasoni 4 mg d.s. в/и га 2-махал
  6. Антиагрегант даво мақсадида:Rp Tab Aspizol 81 мг d.s. ичишга 1-махал
  7. Вирусга қарши даво мақсадида Ремдисивир 100мг схема асосида
  8. Метоболик максадида Sol Titrizol 2.5%-4.0 физ р/р 2мах
  9. Антибактириал максадида: Цефаперазон+Сульбактам 2.0 г 2-махал
  10. Балғам кучириш мақсадида:Таб .SAS 600мг 1таб 2 махал ичишга.

Бемор 29.04.2021дан 19.05.2021гача реанимация бўлимида даволанган ва ахволи стабиллашганлиги сабаб давони давом эттириш учун 3Б булимга ўтган. Бемор бўлимда кўрилганда уйга кетишини хохлаётганлиги ва шифохонада давони давом эттиришдан уз жавобгарлиги асосида бош тортишини билдирган. Беморга бўлим шифокорлари ва бўлим мудири томонидан ахволи хали тўлиқ яхшиланмагани ва бўлимда даволаниши кераклиги бир неча бор тушунтирилишига қарамай бемор даволанишдан бош тортган. Бўлим шифокорлари томонидан беморнинг қариндошлари(ўғли) билан боғланиб вазият тушунтирилган, аммо бемор ва бемор ўғли ўз жавобгарлик тилхат асосида шифохонадан олиб кетишти.

Даволашдан кейинги ҳолат: Бемор умумий ахволи ўрта оғир. Динамикада ижобий ўзгаришлар билан. Хушида, бехол. Глазго Кома Шкаласи бўйича 15 балл. Мулоқотга киришади, саволларга секин жавоб беради. Кўз қорачиқлари ўрта кенгликда, OD=OS, фотореакция сақланган. Кўринарли шиллиқ қаватлари пушти тусда. Тери қоплами тоза, нам, одатий тусда, тошмалари йўқ. Тери тургорлиги ва эластиклиги сақланган. Тери ости ёғ қатлами яхши ривожланган. Периферик лимфа тугунлари катталашмаган. Тана харорати нормал рақамларда.Нафас етишмовчилик белгилари динамикада камайган. Нафас олиши назал конюла орқали 1л/мин оқимдаги намланган кислород билан. Кислородсиз SpO2- 93-94%. Намланган кислород бериш тўхтатилди. Кўкрак қафаси экскурцияда симметрик. Аускультатив текширишни хавфлиги сабабли ўтказилмади. SpO2 – 96%. Пулс билак артериясида ритмик, тўлалик ва таранглиги сақланган. Гемодинамик кўрсаткичлари нисбатан стабил.

Тавсия:

  1. Яқин 2 кун ичида турар жойи бўйича поликлиникага учраши шарт.
  2. Инфекционист, пульманолог, кардиолог ва УАШ назорати.
  3. Ўз ўзини 14 кун мобайнида бошқалардан яккалаши шарт.

 

Тиббий масалалар буйича

Директор ўринбосари:                  Тажетдинов Н.А.

Бўлим мудири:                               Зекрияев Н.Н.                                                                                        

Даволовчи шифокор:                    Камбаров А.М.

Хозирги пайтда кундан-кунга солиғим яхшиланиб бормоқда, бизлардан кейин қудамиз, қизи ва невараси билан даволаниб чиқишди, бугун қизим касалхонага даволаниш учун ётқизилди.

 

Суратда: уй қайтган биринчи куним.

Дўхтирлардан даволаниб чиққанлар, соғлигини тиклаб олишлар учун қайси машқларни қилиши кераклигини суриштирдим.Даволовчи врач бир нечта машқларни кўрсатиб берди, лекин у жуда кам экан.  Мен уларга шу пайтгача шуғулланиб келаётган “Скандинавча юриш  усулини ва машқлари ҳақида айтиб, тузиб чиққан китобим, 3 та видеороликларимни кўрсатдим. Уларга жуда маъқул келди. Улар ўрганиб чиқиши ва  “Алолат” СДПнинг ташаббуси сиқатида тегишли қарор билан тасдиқлаб, даволаниб чиққанлар учун тавсия этажакларини билдирдилар.

ЛОЙИҲА

Ўзбекистон "Адолат" СДП Ижрокум

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Зангота

2-махсус касалхонаси

 

“Пандемияга чалинган касалларни реаблитациясига доир

жисмоний фаоллигини ошириш хакидаги хамкорлиги тўғрисида”

Таькидлансинки, каронавирус касаллигига чалинган инсонлар учун касалхонада "КОВИД-2019" дастури доирасидаги тиббий муолижа касалхонада 2021 йил давом эттирилиб, белгиланган тиббий даволаш стандартига тўлик амал килиниб, маьлум натижаларга эришилмокда (статистика 2020 ва 2021 йиллар), шу билан бирга касалларни даволаниб, чикганидан сўнгги жисмоний фаоллигини оширишга каратилган кўрсатма, тавсия, қўлланма вазирлик, илмий текширищ муассалари томонидан ишлаб чикилмаган, бу ўз навбатида,соғлигини тиклаш (реаблитация даврида) ва кейинги ҳаётида  батамом  соғайиб, кетишига имкон бермайди. Ҳолсизлик узок давом этиши, жисмонан тикланишига имкон яратмайди ва ҳалакит бериши мумкин. Шу муаммони ечиш учун Ўзбекистон ",Адолат" СДП  Сиёсий Кенгаши Нжроқўми ва Зангиота 2-махсус касалхонаси Дирекцияси тиббий даволаш хизмати, Ўзбекистон "Адолат" СДП Фахрий Кенгаши раиси, и,ф.н. ,академик К.Шадиметовнинг “Скандинавча юриш услубий қўлланмаси лойиҳасини ўрганиб чикиб,

                                                       КАРОР КИЛАДИ:

  1. Скандинавча юриш усули бўйича коронавирус билан касалланиб, даволаниб чиққанлар К. Шадиметовнинг жисмоний фаоллигини ошириш, реаблитация даврида амалда фойдаланиб келган, Скандинавча юриш усулидан кенг фойдаланиб, шунингдек,  таклиф этаётган “Скандинавча юриш” қўлланмасидан фойдаланилсин.
  2. Қўлланма муаллифи К.Шодиметов,дан, Зангиота 2-махсус касалхонаси даволаниб соғайиб  (2021. йил 26  апрелдан аввал палатада, кейин реанимацияда, даволаниб чиққани бу услубда шуғулланиши бўйича давом эттириши ва натижаларини мониторинг қилиб, тахлил учун маълумотлар бериб бориши сўралсин.

      Унинг қўлланмасидаги тавсиялар, касалхона тиббий хизмати билан хамкорликда тажрибалар изланиш ва синов давом эттирилсин. Якун ва натижалар муҳокама этилиб борилсин ва тавсия яна ҳам мукаммалаштирилсин. .

  1. Ўзбекистон "Адолат" СДП Сиёсий Кенгашининг бир гуруҳ (тиббиёт ходимларига Пандемияга карши олиб бораётган саьй-харакатлари натижасида беморларни касалликдан эрта фориғ бўлаётгани, ўлим ҳолатига йўл қуйилмаётганини инобатга олиб, Ўзбекистон "Адолат" СДП нинг "Кўкрак нишони” билан (рўйхатга кўра) такдирлансин ва Республика, вилоятларнинг матбуотида оммалаштириб борилсин.

Ушбу карорни бажарилишини назоратини  ўз зиммамизда қолдирамиз.

 

Ўзбекистон "Адолат" СДП  Сиёсий Кенгаши Ижроқўми раиси 

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Зангиота 2-махсус касалхонаси дирекцияси директори 

Ушбу коронавирус касалига чалинган инсон сифатида, барча партиядошларимизни,  бу касални юқтирмасликни ўзи ва оила аъзоларини ҳимоя килишга, чақираман.

Дўхтирларимизнинг келгуси ишларида муваффақиятлар тилайман.

Камолжон Шадиметов

 

05.06.2021 йил.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+