Масъулият ва матонат эгалари

03.02.2022 11:02:29

Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг турли соҳа ва тармоқларда ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлашда “Адолат” СДПнинг «Аёллар қаноти» фаолларининг ҳам хизматларини алоҳида таъкидлаш жоиз.

“Адолат” СДПнинг “Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш – демократик жамият пойдевори” лойиҳаси доирасида Тўрткўл тумани тиббиёт бирлашмасида халқ депутатлари Тўрткўл тумани Кенгаши депутати Умида Джуманиязова томонидан мамлакатимиз ва хорижда рўй берган энг муҳим воқеа-ҳодисалар ва ҳукуматимиз томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини кенг миқёсда тушунтириш орқали хотин-қизларнинг сиёсий саводхонлигини оширишга қаратилган сиёсий ўқув ташкил этилди.

Умида Джуманиязова ўз ҳамкасибларига «Адолат» СДПнинг ўз сайлов дастурида тиббиёт ходимларига ва бу соҳага болган эътиборини алоҳида таъкидлаган ҳолда, мазкур синовли кунларда барчанинг масъулият ва матонат билан хизмат қилишга чорлади.

Сиёсий ўқув давомида хотин-қизларнинг касбий кўникмаларни ошириш, юртбошимиз томонидан тиббиёт соҳасидаги кенг қамровли ислоҳотларда ва аҳоли саломатлиги йулида барча ходимларнинг янада фаол иштирокини таъминлаш мақсадида тарғибот ва тушунтириш ишлари амалга оширилди.

 

Шамшет ҚУТЛИМУРАТОВ,

«Адолат» СДП Тўрткўл тумани Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+