Мурожаатлар ўз вақтида кўриб чиқилмоқда

03.02.2022 13:02:50

Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутати У.Хожамуратов 2-феврал куни ўз сайлов округи бўлган Нукус шаҳрида жойлашган «Бақшылық» МФЙда фуқаролар билан учрашди. Депутат учрашув давомида маҳалла фуқаролари йиғинида мавжуд муаммоларни ўрганган ҳолда бирқача мурожаатларни қабул қилди. Шулар жумласидан «Бахытлы» кўчасида истиқомат қилувчи аҳоли мурожаатига кўра кўчада жойлашган бирқанча электр сим ёғочларининг эскиргани ва ёғачдан ясалганлиги, ҳозирги кунда алмаштириш зарур эканлиги билдирилган.

Мазкур мурожаатлар юзасидан депутатимиз шаҳар электр тармоқлари корхонасига депутатлик сўрови чиқарган ҳолда ижобий натижага эришди. Хозирги кунда мазкур Нукус шаҳридаги «Бақшылық» маҳалла фуқаролари йиғинида жойлашган «Бахытлы» кўчасига битондан ишланган 2 дона электр сталбалари обкелиниб ўрнатиш ишлари бошланди.

Натижали иш фаолиятидан мамнун бўлган сайловчилар ўзлари сайлаган депутатидан ва амалга оширилган ишлардан миннатдор.

 

Расул Қудияров,

«Адолат» СДП Нукус шаҳар Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+