Одамдан қоладигани яхшилик

01.02.2022 15:02:46

Халқимизнинг қадим яшаш тарзи, одоб-ахлоқ мезонлари замирида таркиб топган, замонлар оша сайқал топиб келаётган удум ва анаъналари, ўлмас қадрятлари борки, одамларни бирдамликка, баҳамжиҳатликка ундаб, меҳр-оқибат ришталарини мустаҳкамлашга хизмат қилган. Ана шундай анаъналаримиздан бири бу-тўйдир, у ижтимоий ҳаётимиз, миллий маданиятимиз, урф-одатларимиз, анаъналаримизнинг ажралмас қисми, халқимизнинг энг соф орзу-истаклари мужассам бўлган умидларидан бири бўлиб, уни тарбиявий нуқтаи назаридан аждодларимиз ўзига хос ўзбекона таомил даражасига кўтарган. Яъни тўй аҳиллик, қариндош-уруғчилик, дўст-биродарлик, саховатпешалик, меҳмоннаввозлик, маҳалладошлик ришталарини мустаҳкамлаган.

Бугун Жомбой туманининг “Бешбола” маҳалла фуқаролар йиғинида Ўзбекистон “Адолат” СДП Жомбой туман Кенгаши ташаббуси билан ана шундай гўзал анъаналаримизга йўғрилган файзли тўй бўлиб ўтди. Бу тўйнинг афзаллиги шундаки, тумандаги кам таъминланган оилаларнинг 5 нафар фарзандларига саховатпеша сафдошимиз Баҳодир Примқулов ўз маблағлари ҳисобидан ташкиллаштирган. Пойтахтдан келган машҳур санъаткорлар ҳамда сўз усталари, таниқли актёрлар тадбирга ўзгача завқ улашди.

Алишер Атабоев, “Муқумий” номидаги Ўзбек давлат мусиқий театри актёри - Ҳар куни ижтимоий тармоқлар орқали фарзандини сотаётганлар ҳақида, фарзандидан воз кечиб кетаётганлар, ва ҳаттоки фарзандини йиртқич панжасига отаётганлар ҳақидаги воқеаларни эшитаяпмиз. Аммо шундай кўнглидарё инсонлар ҳам борки ўз рузғоридан, каму-кустидан орттириб бир ғариб кўнгилни шод айлаш учун бел боғлаган. Бугун шу масканда ўз тўйини нишонлаётган кичкинтойлар эртага келажак давомичиси, улар ҳам кўнглида катта бўлсам мен ҳам шундай саховатли инсон бўламан, эл корига ярайман деган умидлар уйғонган бўлса ажаб эмас.

Дилбар Рустамова, “Бешбола” маҳалла фуқаролари йиғини раиси - “Адолат” партияси туман Кенгаши раиси Комилахон Умаровани яхши танийман. Ҳамиша фаол. Халқ ташвишида елиб югурадиган фидоийлардан. Мана бугун маҳалламизда уларнинг ташаббуси билан, Баҳодиржон Примқулов ҳомийлигида катта шодиёна бўлиб ўтмоқда. Болажон, меҳмондўст халқмиз. Шундай оилаларни биламанки фарзандини тўйини қилиш учун йиллаб чет давлатларда ишлаб келади. Бугунги тўй соҳиблари энди йиллаб топган даромадларини шу ширинтойларнинг илм олишига, келажаги йўлида сарфлашадилар.

Тўғриси, тўйга йиғилган халқнинг, жажжи болажонларнинг дуога қўл очиб қилаётган дуоларидан кўнглим тўлқинланди. Одамдан қоладигани яхшилик. Сафимизда шундай саховатпеша яхшилар кўпайсин.

Лола Сайидова,

“Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+