Олий таълимдаги ислоҳотлар ўрганилмоқда

02.04.2024 17:04:28

Ўзбекистон «Адолат» СДП Самарқанд вилоят Кенгаши фаоллари ҳамда Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши депутати Нигора Раббимова бошчилигида бир гуруҳ депутатлар Самарқанд шаҳридаги олий таълим муассасаларида ўрганишлар олиб борди.
Ўрганишлар давoмида илмий журналларининг Scopus, Science Direct ва бошқа халқаро илмий-техник маълумотлар базаларига босқичма-босқич киритилишини таъминлаш ҳолати, талабалар ва амалиётчининг ишлаб-чиқариш амалиётини ўташлари, институт илмий салоҳиятини ошириш борасида амалга оширилган саъй-ҳаракатлар стратегияси ҳамда докторантура орқали илмий ва илмий педагог кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантиришга қаратилган барча шароитлар билан ҳам атрофлича танишиб чиқди.


Ушбу ўрганишлар давомида Самарқанд вилоятидаги мавжуд Олий таълим муассасаларида илмий-тадқиқот ишларининг натижадорлигини ошириш кўзда тутилган.
Самарқанд вилояти Олий таълим муассасаларида ўрганишлар давом этади.

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Самарқанд вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+