Партиямизнинг Самарқанд вилоят Кенгаши «Аёллар қаноти» сафи кенгаймоқда

15.03.2024 10:03:13

Самарқанд шаҳрида истиқомат қилувчи Қулматова Зарифа Мухторовна энг фаол аёлларимиздан биридир. У ўзининг ташаббускорлиги туфайли партия сафига қўшилди ва айнан Ўзбекистон «Адолат» социал демократик партиясининг Самарқанд вилоят Кенгаши «Аёллар қаноти» фаоллари сафидан ўрин олди.
Зарифа Мухторовнага сиёсий партиялар, «Аёллар қаноти» ҳақида ҳамда «Адолат» социал демократик партиясининг мақсад ва ғоялари ҳақида тушунчалар берилди. Қулматова Зарифа Мухторовнага Ўзбекистон «Адолат» социал демократик партиясининг Самарқанд вилоят Кенгаши раиси Оқбўтаев Ҳиммат Қўчқорович томонидан партия аъзолик билети ва партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

Гулнафиса Абдимуродова,
Ўзбекистон «Адолат» СДП
Самарқанд вилоят Кенгаши
матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+