Саховатпешалик — инсонийликнинг энг олий кўриниши

10.04.2024 14:04:20

Меҳр-саховат ўзбек халқининг азалий қадриятларидан бири. Бугунги кунда имконияти чекланган оилаларга ёрдам қўлини чўзиб, ўзининг саховатпешалигини кўрсатиб келаётган тадбиркорларимиз қаторида халқ ноиблари ҳам ўзлари сайланган ҳудуд фуқароларининг ҳолидан хабар олиб, уларга моддий ёрдам кўрсатиб келишмоқда.
Мана шундай фаол депутатларимиздан бири Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоятининг Бухоро шаҳар Кенгаши депутати Абдурауф Аҳмедов Рамазон ҳайити муносабати билан ўзи сайланган “Варахша”, “О. Хўжаев”, “С. Айний”даги 30 нафар ногиронлиги бор, имконияти чекланган оилалар ҳолидан хабар олиб, уларга озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берди.


Депутат А. Аҳмедов доимий равишда ҳудуддаги кўплаб хонадон оилаларидан тез-тез хабар олиб, ижтимоий эҳтиёжманд, ногиронлиги бор, уй-жойга эга бўлмаган, ижарада яшовчи, сурункали касаллиги бор оилаларнинг ижара тўловлари, коммунал тўловларини тўлаб боришда, даволанишларида кўмаклашиб келмоқда.

Моҳигул Раҳимқулова,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+