Сайловчилар билан юзма-юз

24.04.2024 09:04:59

38-Навоий сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Инна Коржикова Навоий шаҳри ва Кармана туманларида бўлиб ўз сайловчилари билан бир қатор учрашувлар ўтказди. Депутат дастлаб, Навоий шаҳридаги «Янги ариқ», «Истиқлол», «Ҳаёт» маҳалла фуқаролар йиғинларида сайловчилар ва уларнинг раислари билан ўтказилган учрашувларда маҳалланинг бугунги кундаги ҳаёти билан яқиндан танишди. Учрашувларда сайловчилар ҳаётида ижобий ўзгаришлар билан бир қаторда, аҳолининг муаммо ва камчиликлари ҳам маълум бўлди.
Хусусан, «Янги ариқ» МЧЖ раиси иссиқ сув қувури ёрилиб кетган маҳалла биносининг авария ҳолати ҳақида гапирди. Аҳолини жамоат транспорти линияси тўлиқ ишга тушмаётганидан хавотирда.
«Истиқлол» МФЙда эса ирригация тизими бузилиб, оқава сув таъминланиш даражаси яхши эмаслиги сабабли аҳоли томорқа ерларидан самарали фойдаланиш имконияти бўлмаяпти, натижада экин экиш ва дарахтларни суғоришда муаммолар юзага келмоқда. Шунингдек, марказлаштирилган канализациядан фойдаланиш муаммоси ҳам маҳалла аҳлини ташвишга солмоқда.

«Ҳаёт» МФЙ фуқаролари фарзандларининг бўш вақтларини ўз турар-жойлари ҳудудидаги болалар майдончасида ўтказишларини орзу қилади. Бу орада болалар бошқа маҳалладаги ўйин майдончаларига боришга мажбур.

Учала маҳаллада ҳам маиший чиқиндиларни олиб чиқиш муаммоси тўлиқ ҳал этилмаган.

Бундан ташқари, И.Коржикова қатор ижтимоий соҳа объектларида бўлиб, соҳадаги ютуқлар билан бирга муаммолар билан ҳам танишди. Жумладан, Навоий вилояти қон қуйиш станцияси бош шифокори Барот Нормуродов билан ҳам учрашди. Ушбу станция донорлардан олинган қонни тўлиқ қайта ишлаш имконини берувчи энг замонавий тиббий асбоб-ускуналар ва технология билан жиҳозланган. Таъкидлаш жоизки, сўнгги пайтларда фуқароларимизнинг онги шуури тубдан ўзгарди: улар ихтиёрий донорлар сафига қўшилиш орқали муҳтожларга ўз хоҳиши билан қон топширмоқда.

Бу борада партия ташаббуси билан ҳар йили икки маротаба «Бор меҳримиз сенга, болажон» шиори остидаги беғараз донорлик акцияси натижаси ўлароқ, беғараз донорлар сафи кенгайишига хизмат қилаётганлиги мамнуният билан таъкидланди.

Нормуродов таъкидлаганидек, станция ҳар куни 50 дан ортиқ одамни қабул қилади, бу эса қон фондини тўлдириш имконини беради. Станция кечаю кундуз ишлайди, чунки исталган вақтда кимгадир қон кераклиги ва инсон ҳаётини сақлаб қолиш зарурлиги ҳақида сигнал олиниши мумкин.

Станцияда хизмат кўрсатиш сифатини ошириш учун бинони капитал таъмирлаш ва катта ҳажмдаги ишларни бажарадиган мутахассисларни кўпайтириш лозимлиги бўйича депутатга мурожаат қилди.

Навоий вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Нурали Сафаев билан ушбу соҳанинг вилоят миқёсида ва жойларда ривожи ҳолатини муҳокама қилинди.

Бугунги кунга келиб соҳада бир қатор ижобий ўзгаришлар қайд этилган. Хусусан, янги шифохоналар очилиб, янги жиҳозлар харид қилинмоқда. Бироқ соғлиқни сақлаш тизимига рақамлаштиришни жорий этишда маълум қийинчиликлар юзага келади, бу эса жадал ривожлантириш ва халқаро стандартларга мувофиқлигини таъминлаш зарурати ҳисобланади.

Учрашувда фуқароларнинг тиббий суғуртаси зарурлиги ҳақида ҳам сўз борди. Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар туфайли уни ривожлантириш ва такомиллаштириш учун барча саъй-ҳаракатлар амалга оширилаётганлиги қайд этилди.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ўринбосари Аброр Эрқулов билан биргаликда бахтсиз ҳодиса туфайли 1-гуруҳ ногирони бўлиб қолган Навоий шаҳар шифохонаси бемори – Меҳрибонлик уйининг ёлғиз ўқувчиси Олег Несновни ҳолидан хабар олинди.

Унинг ногиронлиги хусусиятини ҳисобга олган ҳолда доимий тиббий даволаниш ва парвариш қилишни талаб қилади.

Тўлиқ текширувдан ва тиббий ходимлар билан маслаҳатлашгандан сўнг, Олегни тегишли парвариш ва тиббий ёрдам, шунингдек, зарур реабилитация ва ёрдам кўрсатиши мумкин бўлган ихтисослаштирилган тиббиёт муассасасига ётқизиш керак деган хулосага келинди. Ушбу масала бўйича ҳозирги кунда зарурий чоралар кўрилмоқда.

Умуман олганда депутат Инна Коржикованинг жойларда ўз сайловчилари билан ўтган мулоқотларида кўтарилган барча масалалар юзасидан тегишли соҳа вакиллари билан тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатилиб, уларни ҳал этишга қаратилган зарурий чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Навоий 
вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+