Шовот туман Кенгаши сессиясига масала киритилди

17.04.2024 14:04:50

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Шовот туман Кенгаши депутатлик гуруҳи томонидан туманда хизматлар соҳасини ривожлантириш ҳамда янги иш ўринлар яратиш бўйича олиб борилган ўрганиш ишлар натижаси Халқ депутатлари Шовот туман Кенгаши Сессиясида муҳокама этилди.
Унда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 майдаги PQ-5113-сонли “Хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида 2021-йил 14 декабр куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 55-сонли “Хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги, келгусидаги устувор вазифалар ҳамда ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш, 2022 йилда меҳнат баланс ва бандлик дастурини шакллантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида”ги баёни ижросини таъминлаш мақсадида, Халқ депутатлари Шовот туман Кенгаши қуйидагича қарор қабул қилди.


Шовот туманида 2023 йил ҳамда жорий йилнинг 1-чораги давомида хизматлар соҳасини ривожлантириш ҳамда янги иш ўринларни яратиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида Ўзбекистон “Адолат” СДП Шовот туман Кенгаши депутатлик гуруҳи раҳбари - Феруза Юсупованинг ахбороти маълумот учун қабул қилинди.
Туманда иқтисодий ривожланишни таъминлашда хизматлар соҳасини муҳим драйверга айлантириш ва 2024 йилнинг сўнгги чорагига қадар хизматлар ҳажмини бир ярим бараварга ошириш, аҳолига тайёр бизнес режалар ва лойиҳалар тақдим этиб, уларни касб-ҳунарга ўқитишдан тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишгача бўлган босқичларни қамраб олиш комплекс хизматлар кўрсатишни ташкил этиш ва бошқа шунга ўхшаш соҳаларда муаммо ва тўсиқларни бартараф этиш чораларини кўриш Шовот туман ҳокимлигининг ўринбосарлари зиммасига юклатилди.
Дастурда белгиланган топшириқлар ижросини қатъий назоратга олиш ва дастур ижроси юзасидан ҳар ўн беш кунда белгиланган тартибда Халқ депутатлари Шовот туман Кенгашига ҳисобот бериб бориш вазифасига туман ҳокимлиги молия – иқтисодий ва камбағалликни қисқартириш масалалар бўйича бўлим бошлиғи Санъат Саидов тегишли корхона ва ташкилотлар билан биргаликда масъул этиб белгиланди.
Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари ўзлари сайланган сайлов округлари ҳудудида мазкур дастур асосида амалга оширилган ишлар юзасидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш, кўрилаётган чораларни муҳокама қилиб бориш ҳамда натижалари бўйича тегишли раҳбарлар фаолиятига танқидий баҳо бериб бориш тавсия этилди.
Мазкур қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Шовот туман Кенгаши маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссия ҳамда ижросини таъминлаш туман ҳокимлигининг молия-иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими раҳбарлари зиммасига юклатилди.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан кучга кирди ва амалиётга йўналтирилди.

Замира АБДУЛЛАЕВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+