Сўхлик депутатлар “Яшил макон” лойиҳасида фаол иштирок этишди

02.04.2024 17:04:09

Бугунги кунда экологик муаммолар кўплаб мамлакатларнинг умумбашарий мавзусига айланиб улгурган. Бу эса, бутунжаҳон ҳамжамиятини она табиатни асрашга чақирмоқда. Давлатимиз раҳбарининг мазкур йўналишдаги фаол ташаббуси ортидан юртимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Мазкур лойиҳа асосида ҳар йили дарахтлар ва кўчатлар экиш режалаштирилган. Шунингдек, “Яшил макон” лойиҳаси умуммиллий ҳаракатга айланиб, ҳозирги кунда ўзига хос қадрият сифатида намоён бўлаётганини кузатиш мумкин.


“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Сўх туманидаги «Янгиариқ» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган корхона, ташкилот, муассаса раҳбарлари, маҳалла нуронийлари, ёшлар ва аҳоли фаол қатнашмоқдалар. Ушбу лойиҳа доирасидаги кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишларида “Адолат” СДПдан сайланган маҳаллий Кенгаш депутати Амирали Сафаров ва партиянинг аёллар қаноати ва ёш адолатчилар қаноати фаоллари мамлакатимизни яшил маконга айлантириш, экология мусаффолигини сақлашга ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишмоқда.
Маҳалла ҳудудида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида жорий йилги баҳор мавсумида 5 612 минг дона мевали, манзарали дарахт ва гул кўчатлари экилди.

Гулчеҳра Аҳмедова,
Ўзбекистон "Адолат" СДП
Фарғона вилоят Кенгашининг
матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+