Таълим муассасаларида маънавий-маърифий ишлар ҳолати ўрганилмоқда

15.04.2024 17:04:58

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги ПҚ-5040-сонли “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда туман Маънавият ва маърифат Кенгашининг 2024 йил 6 февралдаги 1/20-сонли йиғилиш баёни 1-иловасига мувофиқ Кенгаш режасида тумандаги мактабгача ва мактаб таълими тизимида маънавий-маърифий ишлар ҳолатини танқидий-таҳлилий ўрганиш вазифаси кўрсатилган. Шу топшириқдан келиб чиқиб, Қоракўл туман Маънавият ва маърифат кенгаши аъзоларидан тузилган ишчи гуруҳ ҳамда Халқ депутатлари Қоракўл туман Кенгаши депутати Раъно Шукруллаева томонидан тумандаги 3-,5-43,-умумтаълим мактаблари ҳамда 25-,13-ДМТТ ташкилотидаги маънавий-маърифий ишлар ҳолати танқидий-таҳлилий ўрганилди.


Ўрганиш жараёнида мактабларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришга қаратилган амалий ишлар, таълим муассасаси ҳудудида маънавият ва давлат тилига доир тарғибот воситалари мавжудлиги, таълим муассасасидаги пешлавҳалар ҳолати, Давлат тилининг халқаро миқёсдаги ўрни ва нуфузини ошириш, ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар, Мактаб-оила-маҳалла ҳамкорлиги борасида олиб борилаётган ишлар, мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари иш режаси, Маърифат соатлари, Маънавият ва маърифат ўқувлари, Кенгаш ҳужжатлари, маънавий-маданий тадбирлар мониторинги ва ўқувчиларнинг мактабга келиб-кетиши ўрганилди.
Ишчи гуруҳ томонидан аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Моҳигул Раҳимқулова,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+