Туман Кенгаши фаолияти ўрганилди

24.04.2024 12:04:52

Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг туман ва шаҳар Кенгашлари фаолиятини ўрганиш бўйича тегишли ишчи гуруҳи тузилган бўлиб, улар томонидан туман ва шаҳар кенгашлари офиси ҳолати, ҳужжатлар йиғма жилдлари номенклатураси, Ўзбекистон «Адолат» СДПнинг норматив ҳужжатлари, Пленум, Ижроқўм материаллари, йиллик иш режа ва ҳисоботлар, шу билан биргаликда ҳудудий «Аёллар ва Ёшлар» қаноти Кенгаши фаолияти, ўтказилган тадбирлар ва уларнинг ОАВ да чиқиши бўйича маълумотлар, партиявий лойиҳалар юзасидан амалга оширилган ишларнинг аҳволи ва ҳужжатлари кўздан кечирилиб, аниқланган муаммоларни ҳал қилиш ишлари бошланиб юборилган.
Ишчи гуруҳнинг навбатдаги манзили Элликқалъа туман Кенгаши бўлди. Назорат ишларига шахсан Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси бошчилик қилди.
Ўрганишлар давомида туман Кенгаш офиси янги замонавий барча қулайликларга эга бинода эканлиги, партиявий лойиҳалар юзасидан амалга оширган ишлари қониқарли даражадалиги, шу билан биргаликда ҳужжатлар йиғма жилдларида камчилик ва хатолар борлиги ҳам аниқланди.
Туман Кенгаши раиси бу муаммоларни тез фурсатда ҳал қилишга ваъда берди.

 «Адолат» СДП
Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши
матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+