Ватан тараққиёти олий мақсадимиздир

15.03.2024 11:03:25

Фарғона вилояти Кенгаши депутатлари ҳамда маҳаллий Кенгашлар котибиятлари вакиллари Андижон вилоятига келишди.
Бундан кўзланган асосий мақсад Халқ депутатлари Кенгашлари фаолиятини янада такомиллаштириш, маҳаллий Кенгашларнинг соҳадаги ижобий ютуқлари, амалга ошираётган ишлари билан яқиндан танишиш ҳамда улар ўртасида ўзаро тажриба алмашиш ва вилоятлар даражасидаги масалалар бўйича ҳамкорликни йўлга қўйишдан иборат.


Жорий йил ҳар бир партия вакиллари учун ўта масъулиятли йил. Сайлов жараёнларида кўзланган мақсадларга эришиш учун албатта бугунги семинар ҳар биримиз учун ўзига хос маҳорат мактаби бўлди, - деди Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши раиси Шаҳноза Ғаниева.
Тадбир давомида Фарғона вилояти Кенгаши депутатлари ҳамда маҳаллий Кенгашлар котибиятлари вакиллари Андижон вилоятида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан ҳам яқиндан танишдилар.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Фарғона вилоят Кенгаши
матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+