Юрт ободлигига барчамиз масъулмиз

07.03.2022 12:03:59

Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан ташкил этилган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Юридик техникуми ёнидаги ер майдонида “Адолат боғи” яратилди.

Янги “Адолат боғи”га турли мевали дарахт кўчатларини экишда партия ходимлари, депутатлар ва партиянинг фаол ёшлари ўз ҳиссаларини қўшишди.

Кўчат экиб, боғ яратиш халқимизнинг азалий қадриятларидан бири. Ушбу саъй-ҳаракатлардан кўзланган асосий мақсад ҳам мамлакатимиз бўйлаб амалга оширилаётган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига барчани фаол иштирок этишга жалб қилган ҳолда, айниқса, ёшлар орасида она табиатга меҳр-муҳаббат туйғусини шакллантирилишга қаратилган.

"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирлари партиянинг барча ташкилотлари томонидан изчиллик билан кўтаринки руҳда давом этмоқда.

Бахадыр ЖУЗБАЕВ,

«Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+