Жамоатчилик назорати - сифатли маҳсулот кафолати

15.04.2024 12:04:59

Ўзбекистон "Адолат" СДП Фурқат тумани Кенгаши ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда тумандаги "Қўқонбой" МФЙ ҳудудида жойлашган "Мелибой ота зиёси" хусусий корхонасида "Жамоатчилик назорати - қонун устуворлиги гарови"лойиҳаси доирасида назорат тадбирини олиб бордилар.
Тадбир жараёнида ишчиларга яратилган шарт-шароитлар, ойлик маошларни ўз вақтида берилиши ўрганилиб, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифати кўздан кечирилди.
- Ходимларимизнинг барчасига меҳнат дафтарчалари очилган, ишлаган иш ҳақларини ҳар ой ўз вақтида олишади, - деди хусусий корхона раҳбари Ғайратжон Жўраев.


Тикувчилик корхонасида ишлаётганимиздан хурсандмиз. Ойлик маошларимизни ўз вақтида олиш билан бирга, байрамларда мукофот пуллари ва озиқ-овқат маҳсулотлари бериб борилади, - дея хурсандлигини билдиришди Моҳира опа бошчилигидаги моҳир чевар хотин-қизлар.


Корхонада маҳсулотлар сифатини янада ошириш мақсадида энг сўнгги русумдаги технологиялар олиб келиш ва янги иш ўринларини яратиш борасида ҳам янги лойиҳалар амалга оширилмоқда.
- Жорий йилда ҳудудимиздаги умумий ўрта таълим мактабларини тамомлаётган ёшларни бандлигини таъминлашни ҳам мақсад қилганмиз. Янги иш ўринларини яратиш орқали оилалар бюджетини таъминлашга, фуқароларимизни турмуш фаровонлигини оширишга ҳисса қўшаётганимиздан мамнунмиз, - деди корхона раҳбари.

Ўзбекистон "Адолат" СДП,
Фарғона вилоят Кенгаши
матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+